Жиззахда партия ташкилоти ходимлари ва маҳаллий кенгаш депутатларининг сиёсий ўқувлари бўлиб ўтмоқда

03.03.2021, 16:13

Жиззахда партия ташкилоти ходимлари ва маҳаллий кенгаш депутатларининг сиёсий ўқувлари бўлиб ўтмоқда

Сиёсий партия фаолининг у депутатми, бошланғич партия ташкилоти фаолими ёки жойлардаги маҳаллий Кенгашлар ходимими, қатъий назар, энг таъсирчан ташвиқот ва тарғибот қуроли  -   жойларда кечаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жараёнлар воқеаларнинг асл моҳиятини оддий, таъсирчан сўзларда кенг жамотчиликка етказиб бера оладиган  сўзидан иборатдир. Бу сўзни айтиш, одамлар билан мулоқот қила олиш эса, авваламбор, чуқур сиёсий билимни талаб қилади.

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг сиёсий партия вакиллари билан жорий йил 2 февралда бўлиб ўтган учрашувида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда жорий йилда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш мақсадида, айни пайтда  белгиланган режага мувофиқ ҳудудлардаги Олий таълим муассасаларида партия ходимлари ва маҳаллий Кенгаш депутатларининг ўқуви ўтказилмоқда.

Сиёсий ўқувларда 30 нафардан ошиқ O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти ходимлари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирок этмоқда.  Жиззах Давлат Педагогика институти ҳамда Жиззах Политехника олийгоҳи профессор ўқитувчилари томонидан қилинаётган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти”, Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурининг асосий йўналишлари”, “Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш масалалари” ва шу каби долзарб мавзуларда  қилинаётган маърузалардан сўнг қизғин баҳс-мунозаралар бўлиб ўтмоқда.

Уларда сиёсий ўқув иштирокчилари олинган назарий билимларини ўз иш тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда амалиёт билан умумлаштиришга ҳаракат қилмоқдалар.

                    Дилшод Турсунбоев,

O’zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши

ташкилий-партиявий ва кадрлар билан

ишлаш бўлими мудири

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    654
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Диёр Маматов2021-03-04 16:12:29

Шу каби ўқувлар ўтказилгани жуда яхши


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+