Кўп қаватли уйлар қурилишларида кўзга ташланаётган камчиликлар муҳокама қилинди

04.03.2021, 16:47

Кўп қаватли уйлар қурилишларида кўзга ташланаётган камчиликлар муҳокама қилинди

O'zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши томонидан Фарғона халқаро аэропорти қошида ташкил этилган бошланғич партия ташкилотида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг “Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича” доимий комиссияси аъзоси Миродил Мадаминов томонидан аҳоли турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликка йўналтириш, айниқса, ёшларни тадбиркорликка жалб этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида йиғилганларга маълумот берди.

Мулоқотда Марказий банк, Универсал банк, Микрокредит банк вакиллари иштирок этишиб, банклар томонидан бериладиган кредит маблағлари ва яратилган имтиёзлар ҳақида тўхталиб ўтишди.

Шунингдек, мулоқотда – қурилиш соҳасидаги қонунлар ижросини ўрганиб мавжуд муаммоларни жамоатчилик назорати орқали ҳал қилишга кўмаклашиш масаласида фикрлар билан ҳам ўртоқлашилди.

Жумладан, қурилиш соҳасида фаолият юритаётган шаҳар Кенгаши депутати Асроржон Кадиров сўзга чиқиб бугунги кунда шаҳарсозлик борасида амалга оширилаётган ишлар, кўпқаватли уйлар қурилишлари ва ушбу соҳада кўзга ташланаётган камчиликлар хусусида тўхталиб ўтди.

Фарғона политехника институти қурилиш факультети талабаси Юсуфхон Нурматов қурилишларда мавжуд муаммолар, ноқонуний қурилишлар ҳақида фикр билдириб, бу боарда ўз таклифларини билдирди.

Ш.Комилова,

O'zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    533
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+