Хотира турнири Ислом Каримовнинг 80 йиллигига бағишланди

29.01.2018, 18:29

Хотира турнири Ислом Каримовнинг 80 йиллигига бағишланди

Куни кеча Ўзбекистон – Либерал-демократик партияси Чилонзор туман Кенгаши томонидан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида спортнинг минифутбол тури бўйича Хотира турнири ўтказилди.

Мусобақада 18 ёшдан 28 ёшгача бўлган ёшлар еттита жамоага бўлиниб, ўзаро беллашдилар.

—Биринчи Президентимиз Ислом Каримов барча соҳалар қатори мамлакатимизда спортни ривожлантиришга ҳам жуда катта эътибор қаратганлар, - дейди Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Чилонзор туман Кенгаши депутати Алишер Муксинов. —Айниқса, ёшларимизни ҳар томонлама соғлом, баркамол бўлиб улғайишлари учун “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Унверсиада” каби уч босқичли спорт мусобақаларини ташкил этишда шахсан ўзлари ташаббус кўрсатиб, унинг иштирокчиларини қўллаб-қувватлаганлар. Ушбу мусобақаларда иштирок этган кўплаб ёшларимиз Осиё, Жаҳон чемпиони, деган юксак унвонларга сазовор бўлишди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда 3-ўрин "Эверест" жамоасига, 2-ўрин  "Қорасув" жамоасига ва 1-ўрин “O‘zLiDeP жамоасига насиб этди.

Ғолибларга Хотира кубоги ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Сайёра Асранова,

O’zLiDeP Матбуот хизмати ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1505
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+