Амударё туманидаги кластерда ёш асаларичилар ўқитилиб, ишга жалб қилинмоқда

06.03.2021, 19:27

Амударё туманидаги кластерда ёш асаларичилар ўқитилиб, ишга  жалб қилинмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Қароқалпоғистон Республикасининг Амударё туманидаги учрашувлари давомида “Расулов Еркин асалчи” фермер хўжалигига қарашли асаларичилик кластери фаолияти билан яқиндан танишди.

Расулов Еркин асалчи” фермер хўжалиги Амударё туманидаги асаларичиликка ихтисослашган агро кластерлардан саналади. 2019 йилда ташкил этилган бу кластерда ҳар мавсумда 30-40 нафар маҳаллий ёшлар ўқитилиб, уларнинг ҳар бирига парвариш қилиш учун 4 тадан асалари оиласи берилмоқда. Бу хўжалик субъектида шифобахш ва ўта фойдали янтоқ гулидан юқори сифатли асал тайёрлаш йўлга қўйилган бўлиб, бу турдаги асал ички бозорда жуда харидоргирдир.

Бундан ташқари кластерга Хитойдан қадоқлаш цехлари олиб келинган бўлиб, ҳозирда 20 нафар ишчи меҳнат қиляпти. Асаларичилик агро кластерини ташкил этиш учун 1 млрд 200 млн сўм имтиёзли маблағ йўналтирилган.

Актам Хаитов кластер фаолияти билан танишар экан, ёш асаларичиларни ўқитиш ва ишга жалб қилиш борасида йўлга қўйилган янги тажрибани қўллаб-қувватлади ва Қорақалпоғистон Республикасида асаларичиликни янада ривожлантириш борасида ўзининг фойдали таклиф ва тавсияларини бериб ўтди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    721
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+