Партия вакиллари қорақалпоғистонлик хотин-қизларни байрам билан қутлади

06.03.2021, 21:10

Партия вакиллари қорақалпоғистонлик хотин-қизларни байрам билан қутлади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Амударё туманидаги учрашувлари давомида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида иштирок этди. Партия етакчиси опа-сингилларимизни гўзаллик ва нафосат байрами билан табриклади.

Мамлакатимизда азиз ва мўътабар аёл зотини улуғлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Боиси хотин-қизларнинг оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, фарзандларимизни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, соғлом ва маънан баркамол этиб тарбиялаш, юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасида хизматлари беқиёсдир. Шунинг учун мамлакатимизда хотин-қизларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилиб, уларнинг оғирини енгил қилишга катта эътибор қаратилмоқда.

Уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, фарзандлар тарбияси, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган ишлар кўлами жамиятда хотин-қизларимиз ўрнини яна бир карра намоён этаётганлигини, ҳар бир соҳада хотин-қизларимизнинг фаол эканлигини қайд этиш жоиз.

Тадбирда қатнашган барча опа-сингилларимизга фахрий ёрлиқ ва совғалар улашилди. Байрам кечаси туман маданият бўлимининг концерт дастури билан давом этди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    718
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+