O‘zLiDeP Оқдарё туман Кенгаши ташаббуси билан олти нафар ёш ишли бўлди

29.01.2018, 18:33

O‘zLiDeP Оқдарё туман Кенгаши ташаббуси билан олти нафар ёш ишли бўлди

Мамлакатимизда қулай бизнес муҳити яратилиб, тадбиркорларга зарур имтиёз ва преференциялар берилаётгани уларнинг янада самарали фаолият юритишида муҳим омил бўлмоқда. Оқдарё туманида ҳам йирик саноат корхоналари сони йилдан-йилга кўпайиб, ҳудуд иқтисодиётида мустаҳкам ўрин эгалламоқда.

O‘zLiDeP Оқдарё туман Кенгаши фаоллари “Ойтамғали” маҳалласидаги ишсиз ёшларни туманда фаолият юритаётган “Муштарий Оқдарё” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан таништиришди.

Таъкидлаш керак, яқиндагина фаолиятини бошлаган “Муштарий Оқдарё” масъулияти чекланган жамияти корхонасида тайёрланаётган трикотаж маҳсулотлари замонавийлиги ва юқори сифати билан ички бозорда аллақачон ўз ўрнини топиб улгурди. 10 турдан ортиқ тирикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқараётган корхона Япониянинг замонавий технологиялари билан жиҳозланган. Ҳозирда у ерда 450  нафар ёш иш билан таъминланган бўлса, кейинги йилда яна 250 та қўшимча иш ўрни яратиш режалаштирилган.

– Юз фоиз пахта ва ипак матодан тайёрланаётган маҳсулотларимиз сифати хорижникидан асло қолишмайди, – дейди корхона менежери Бурхон Примов. – Шу боис биз билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлган савдо марказлари, кийим-кечак дўконларидан буюртмалар кўпаймоқда. Келгусида маҳсулотларимизни хорижга экспорт қилмоқчимиз.  

Корхонада меҳнат қилаётган ходимларнинг аксарияти касб-ҳунар коллежини битирган ёшлардир. 

– Бундай эзгу тадбирлардан мақсад ёшлар бандлигини таъминлашдан иборат, – дейди O‘zLiDeP  Оқдарё туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Аҳрор Ҳомидов. – Қувонарлиси, бугун кўплаб ёшлар корхонага ишга таклиф этилди. Масалан,  М.Рустамова, М.Мардиева, А. Хамраев каби 6 нафар ишсиз йигит-қиз иш билан таъминланди. Бундай тадбирларни аҳамиятини инобатга олиб, келгусида ёшлар билан ишлаш кўламини янада кенгайтирамиз.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1636
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+