“Ёш либераллар” клуби йигит-қизларимизнинг сиёсий билимларини оширмоқда

30.01.2018, 16:34

“Ёш либераллар” клуби йигит-қизларимизнинг сиёсий билимларини оширмоқда

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Наманган вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан “Ёш либераллар” клуби фаолиятини янада такомиллаштиришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда мамлакатимизда ёшларларнинг сиёсий фаооллигини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ислохотлар, яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди. “Ёш либераллар” клуби сафида хизмат қилиб ўз ҳудудларидаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга ҳисса қўшишга, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессияларида фаол иштирок этиб, азму шижоат, ташаббус кўрсатишлари кераклигига даъват қилинди.

– “Ёш либераллар” клуби ижтимоий-сиёсий фаоллигимизни оширишга хизмат қилмоқда, – дейди O‘zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” қошидаги “Келажак депутатлари” гуруҳи аъзоси Бобур Қорабаев. Бунда биз депутатлик фаолияти билан яқиндан танишяпмиз, шу билан бирга ҳудудлардаги муаммоларни ҳал этишда ва қабул қилинган қонунларни ҳаётга тадбиқ этишда ҳисса қўшяпмиз. Келажакда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлигига муносиб номзод бўлиб етишиб, ўз ҳудудим, юртим равнақига муносиб ҳисса қўшаман, деб ваъда бераман.

Тадбир якунида клуб фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф-тавсиялар тингланди.

Мусохон ЮСУПЖОНОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    517
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+