Ислом Каримов – мустақиллик меъмори

30.01.2018, 16:37

Ислом Каримов – мустақиллик меъмори

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ҳурриятимиз асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг она Ватанимиз мустақиллиги, эл-юртимиз равнақи йўлидаги улкан тарихий хизматларини ёш авлодга ибрат қилиб кўрсатиш ва ёрқин хотирасини абадийлаштириш мақсадида барча ҳудудларда хотира тадбирлари ўтказилмоқда. Наманган вилоятида ҳам O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Ислом Каримов – мустақиллик меъмори” мавзусида маданий-маърифий учрашув ташкил этилди.

Мамлакатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ташкил этилган тадбирда партия фаоллари, коллеж ўқитувчилари, талаба ёшлар ҳамда журналистлар иштирок этишди. Учрашувда биринчи Президентимиз ўзининг кўп қиррали сиёсий фаолияти, юксак инсонийлик фазилатлари билан Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдиргани, бутун фаолияти давомида элим деб, юртим деб, ёниб яшагани боис ҳам халқимиз юрагидан чуқур ўрин эгаллаб, катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлгани эътироф этилди.

– Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилган барча ислоҳотлар халқимиз фаровонлиги, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, дастурхонимиз тўкин-сочинлиги ҳамда фарзандларимиз бахту-камоли учун хизмат қилди, – дейди O‘zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши аппарат раҳбари Носиржон Абдуллаев. – Мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан илгари сурилган “Биздан озод ва обод Ватан қолсин”, деган эзгу ғояни ёшларимиз онгига сингдиришимиз керак, бу орқали уларни миллий ғояга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашимиз лозим. Шунда партиямиз олдида турган энг муҳим мақсадларимиздан бирига эришган бўламиз.

Тадбирда талабалар томонидан саҳналаштирилган чиқишлар намойиш этилди. Коллеж ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Мустақиллик меъмори”, “Менинг биринчи Президентим” мавзуларида иншолар ва расмлар танлови ғолибларига партиянинг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Рустамжон ҲАКИМОВ,

                                               O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

мафкуравий, ташвиқот-тарғибот 

ишлари бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1427
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+