Имкониятларни ишга соламиз

30.01.2018, 16:40

Имкониятларни  ишга  соламиз

Муҳтарам Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида воҳа аҳлини қийнаб келаётган қатор муаммоларни мақбул ечимларини топишда яқиндан ёрдам берадиган бўлди. Хусусан, Деҳқонобод, Миришкор ва Чироқчи каби иқтисодий оғир туманлардаги муаммоларни бартараф этишда Хонқа усулидан самарали фойдаланиш зарурлигини айтиб ўтдилар. Туманимизда ичимлик сув таъминоти, ишсизлик, ишлаб чиқаришни ривожлантиришдаги камчиликлар борки, биз улардан кўз юма олмаймиз. Сабаби ҳали ҳануз туманимизда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланилаётгани йўқ. Агар деҳқончилик маданияти ривожлантирилиб, лалмикор майдонлардан самарали фойдаланилса, одамларнинг турмуш фаровонлиги янада ошиши турган гап. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, кўпчилик одамлар томорқаларидан самарали фойдаланилаётгани йўқ. Ўзи ҳам ишлатмайди, бировга ҳам бермайди. Бундай лоқайд кишилар катта жаримага тортилиши ҳам уларнинг ерга бўлган муносабатларини ўзгартиради деб ўйлайман. Чироқчи сарҳадлари бепоён, минглаб гектар ерлар ястаниб ётибди. Уларга сув чиқариб, деҳқончилик қилиб миллионерга айланиб бораётганлар ҳам бор. Аммо кўпчилик олтинга тенг ерларимиздан самарали фойдаланмас эканмиз, фаровонликка эришиб бўлмайди.

Давлатимиз раҳбари водий вилоятларининг томорқадан самарали фойдаланиш борасида ибратли ишлари ҳақида айтиб ўтдилар. Тан олиш керак водий аҳолиси ернинг ҳар қаричидан унумли фойдаланади. Биз улардан ҳар қанча ўргансак арзийди. Шуни ҳисобга олиб, бу йил маҳалламиздаги 20 нафар ёш хонадон соҳиблари билан водий вилоятларига саёҳат уюштиришни режалаштирдим. Бундан мақсад уларнинг кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасидаги ютуқлари, томорқадан фойдаланиш тажрибасини яқиндан ўрганиш ва туманимиздаги ёшлар ва хонадон соҳибларига ўргатишдир.

Бугунги кунда партиямиз депутатлари ва фаоллари олдида ҳам катта масъулиятли вазифалар турибди. Биз мамлакатда ислоҳотларни жадаллаштириш учун масъулиятни ўз зиммасига олган сиёсий кучмиз. Шундай экан, фаолиятимизга танқидий-таҳлилий назар ташлаган ҳолда, юртбошимиз томонидан олдимизга қўйилган устувор вазифаларни бажаришда янада самаралироқ фаолият олиб боришимиз шарт. Бугунги замон талаби ҳам мана шу.

         Момосулув БЕРДИҚУЛОВА,

“Чироқчи” МФЙ раиси,

Халқ депутатлари Қашқадарё

вилоят кенгаши депутати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    574
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+