Навоийлик тадбиркорлар барча имтиёзлардан кенг фойдаланмоқда

16.10.2017, 16:40

Навоийлик тадбиркорлар барча имтиёзлардан кенг фойдаланмоқда

Навоий вилояти Учқудуқ туманида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, мутасадди ташкилотлар вакиллари, партия фаоллари, тадбиркорлар, фермерлар, журналистлар иштирок этди. 

Мамлакатимизда тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини ривожлантиришда хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

Тадбирда Президентимизнинг жорий йил 29 сентябрдаги Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Нурота тумани ҳамда Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорига асосан, 2017-2019 йилларда вилоятнинг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида кафолатланган иш ўринлари яратиш ва йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилингани, ушбу туманларда янги ишлаб чиқариш қувватлари яратиш, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик, хизмат кўрсатиш ва экотуризм соҳаларини ривожлантириш борасида режалаштирилаётган вазифалар муҳокама қилинди. 

2017 йил 1 октябрдан 2028 йилнинг 1 октябрига қадар Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари, Нурота туманининг Деҳибаланд, Сентоб, Темирқовуқ, Қизилча, Ғум ва Чуя аҳоли пунктлари ҳамда Зарафшон шаҳрида фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари барча турдаги солиқ ва мажбурий тўловлар, ягона ижтимоий тўловлардан озод этилгани алоҳида таъкидланди. 

– Жорий йил 1 октябрдан эътиборан Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида ишлатилмаётган ва бўш ётган давлат объектлари тадбиркорлик субъектларига янги иш ўрни яратиш шарти билан 10 йил муддатгача “ноль” қийматда ижарага берилиши ҳамда қарорда белгиланган алоҳида ҳудудларнинг банд бўлмаган аҳолиси ҳунар ва бошқа касбларга ўргатилиши, уларнинг малакаси оширилиши тадбиркорликни янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда, – дейди Учқудуқ тумани “Ягона дарча” маркази раҳбари У.Худойқулов. – Бу кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, мамлакатимиз иқтисодиётини янада юксалтиришда муҳим омил бўлади. 

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасадди ташкилот вакилларидан жавоб олди. 

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1506
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш булими мудири Т.Абдуллаев 2018-06-25 19:09:54

“Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори партиямиз электоратлари бўлган тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.


Хўжаназаров Шухрат Шеробод туман Кенгаши аппарат рахбари2018-06-21 08:37:09

Давлатимиз раҳбарининг “Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори партиямиз электоратлари бўлган тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.


Олтинсой туман Кенгаши аппарат рахбари А.Тиркашов2018-06-13 11:18:22

Давлатимиз раҳбарининг “Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тадбиркорликни янада ривожланишига йул очади.


Шухрат Рахмонов Узун туман Кенгаши аппарат рахбари2018-06-13 09:58:21

Президентимизнинг имзолаган мазкур қарорлари бозорда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш,фаол тадбиркорлик ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+