Профилактика (катта) инспекторларига қандай ваколат бериляпти?

23.03.2021, 16:56

Профилактика (катта) инспекторларига  қандай ваколат  бериляпти?

Йиғилиш кун тартибидаги кейинги масала – “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 ноябрдаги тегишли фармони 15-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ масалалар белгилаб қўйилган.

Масалан, жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш вазифаси – Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилиши, маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш вазифаси эса ички ишлар органлари томонидан амалга оширилиши назарда тутилган.

Ушбу топшириқлардан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексининг 391, 3812-моддаларига электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича тергов ва суриштирувга тегишлилик вазифаси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига юклатишни назарда тутувчи ўзгартиш киритилмоқда.

Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларининг аксарияти эса жойлардаги аҳоли томонидан содир этилишини инобатга олиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2453, 248-моддаларига суриштирувга тегишлилик ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика (катта) инспекторларига тааллуқлилиги белгиланмоқда.

Таҳлилларга кўра, 2020 йилнинг 10 ойи давомида 784 мингта 8,5 трлн сўмлик ижро ҳужжатлари қонун ҳужжатларида қўйилган талабларга жавоб бермаганлиги сабабли уларнинг сўзсиз, ўз вақтида ижросини таъминлаш имконияти бўлмаган.

Бугунги кунда Бюронинг ахборот тизими бошқа бир қатор идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинган бўлиб, мол-мулкни қидириш ва чекловлар қўйиш қарздорнинг тегишли реквизитлари орқали амалга оширилади. Ушбу реквизитлар Бюрога тақдим қилинмаганлиги боис, қарздорлар, уларнинг пул маблағлари ва мол-мулкини электрон тарзда қидириш ҳамда тегишли чекловларни қўйиш (олиш) имкониятини бермаяпти.

Мазкур тартибнинг ўрнатилиши мажбурий ижро жараёнлари тезкорлигини ортишига, қарздорни аниқ идентификация қилиш имконияти таъминлаш ва асоссиз чекловлар қўйиш ҳолатлари бартараф этилиши ҳамда мажбурий ижро самарадорлиги оширилишига хизмат қилади.

Йиғилишда фракция ваколатларига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

  • Кўрилди
    761
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+