O‘zLiDeP фракцияси оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг ташкил этди

31.01.2018, 19:11

O‘zLiDeP фракцияси оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг ташкил этди

Жорий йилнинг 31 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг ташкил этилди.

Унда фракциянинг 2017 йилда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ахборот журналистлар эътиборига ҳавола этилди. Брифингни O‘zLiDeP фракцияси ижрочи котиби О.Равшанов олиб борди.

Бугунги кунда фракция ўз фаолиятини 2017 йил 12 июль куни давлатимиз рахбари Ш.М.Мирзиёев томонидан Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик харакати вакиллари билан бевосита учрашувида белгилаб берган устувор вазифалари асосида қайта кўриб чиқиб бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда, фаолиятимиз моҳиятан ва мазмунан ўзгарди, – деди O‘zLiDeP фракцияси ижрочи котиби Отабек Равшанов.

Брифингда таъкидланишича, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ижросини таъминлашда O‘zLiDeP ва унинг фракцияси ҳам ушбу масъулиятни теран ҳис этган ҳолда ислоҳотлар билан ёнма-ён юришга ҳаракат қилмоқда. Ўтган бир йил мобайнида партия ва фракция тизимида ишни янгича талаблар асосида ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, улар изчиллик билан ҳаётга татбиқ этиб келинмоқда.

2017 йилда кейинги беш йилда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида иш ташкил қилинган. Бинобарин, партиямизнинг дастурий мақсад ва вазифалари стратегияда белгиланган ҳаётий ва халқчил ислоҳотларга тўла ҳамоҳанг ва мосдир.

Хусусан, Ҳаракатлар стратегиясининг ҳар бир йўналиши O‘zLiDeP, унинг депутатлик корпуси, ҳудудий бўлимлари ва партия фаоллари олдида турган аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида пухта ўрганилиб, таҳлил қилинди.

Ушбу чора-тадбирлар дастури асосида стратегиянинг ҳар бир йўналиши бўйича аниқ ишлар амалга оширилди. Биргина қонунчилик ташаббуси соҳасида ўтган йили фракция бир нечта қонун ташаббуси билан чиқди. Қолаверса, кўплаб қонунлар устида ишлади, уларни атрофлича муҳокама қилиб, уларни қабул қилинишида фаол қатнашди. Мисол учун «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, 2017 йил давомида Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан жами 27 та қонун лойиҳаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган бўлса, шундан, 19 та қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилинишида O‘zLiDeP фракцияси аъзолари бевосита иштирок этишди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Парламент назорати тўғрисидаги» ҳамда «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадида фракция жойларда муҳокамалар натижасида умумлаштирган жами 22 та амалий таклифларини тегишли қўмитага тақдим этди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, шу вақтга қадар 40 дан ортиқ қонун лойиҳалари биринчи ўқишдан сўнг ҳудудларга жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилди. Бундан ташқари яна кўплаб қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, улар бўйича аниқ таклифлар берилди.

Бундай ишларнинг амалий давоми сифатида 2017 йил февраль ойидан бошлаб фракциянинг барча аъзолари ҳар ойнинг биринчи ўн кунлигида сайловчилар билан учрашиб, 10 кун мобайнида уларни ташвишга солаётган масалаларни ўрганиш билан биргаликда қонун лойиҳалари юзасидан таклифларини ҳам олиб қонун ижодкорлиги фаолиятида улардан бевосита фойдаланишди. Депутатлар ҳамда партиянинг ҳудудий бўлимлари томонидан сайловчиларни биринчи навбатда электорат вакилларини қонун лойиҳалари билан ўз вақтида яқиндан таништириш мунтазам амалга оширилгани таъкидланди.  

Тадбирда O‘zLiDeP фракцияси томонидан ўтган йили муҳим макроиқтисодий кўрсатгичларнинг мувозанатини сақлаш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни амалга ошириш ҳисобига юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш мақсадида Ҳаракатлар стратегиясининг тизимли равишда амалга оширилиши ва ижросини таъминлаш юзасидан бутун жамиятимиз ҳаёти ва фаолиятига ижобий таъсир кўрсатаётган аниқ чоралар кўрилганлиги алоҳида қайд этилди.

Давлат бошқаруви органларининг ҳисоботи ва ахборотини фракция мажлисларида ва партия гуруҳлари ташаббуси асосида маҳаллий Кенгашларда эшитиш бўйича O‘zLiDeP томонидан Молия, Иқтисодиёт вазирликлари ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан лозим ишлар амалга оширилган, уларнинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари фаолияти устидан «O‘zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан парламент назорати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларидаги, ҳамда туман (шаҳар) кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари томонидан депутатлик назоратини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси» ишлаб чиқилди.

Унга кўра, фракцияда 4 та ишчи гуруҳи тузилиб, булар вазирлик, қўмита ва уларнинг вилоят ва туман (шаҳар) бошқармалари ҳамда бўлимлари фаолиятида аниқланган камчилик ва муаммолар юзасидан муайян депутатлик сўровларини юбориш ва сўровлар натижалари бўйича аниқ тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек мазкур жараёнларда аниқланган муаммо ва таклифларни умумлаштириш, мазкур масалалар юзасидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларни, шу жумладан қонунлар ва қонуности ҳужжатлари лойиҳалари, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни O‘zLiDeP фракцияси йиғилишларида батафсил муҳокама қилиш ва O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасига тақдим этиб боришини таъминлаш вазифалари юклатилди.

Брифингда журналистларга амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил ва атрофлича маълумот берилди ва барча масалалар қатори бевосита фракция фаолиятини ОАВда ёритилиши ҳақида сўз юритилиб, амалга оширилаётган ишларни, хусусан, қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳияти, уларнинг жойлардаги ижросини халқимизга тўғри ва ҳаққоний тарзда етказишда ОАВ вакиллари билан ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1661
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+