O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиблари ва депутатлик гуруҳи раҳбарларининг малакасини оширишга қаратилган ҳудудий ўқув курслари бошланди

31.01.2018, 19:24

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиблари ва депутатлик гуруҳи раҳбарларининг малакасини оширишга қаратилган ҳудудий ўқув курслари бошланди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази томонидан партия Сирдарё вилояти туман, шаҳар Кенгашлари раисининг биринчи  ўринбосарлари – аппарат раҳбарлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиблари ва депутатлик гуруҳи раҳбарларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ўтказилмоқда.

– Бу ўқувлар депутатларга қўйилаётган талабларни амалга ошириш, айрим масалаларни ечимини топишда бизга туртки бўлмоқда, – дейди Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Неъматулло Ғайбуллаев. – Айниқса, ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш дастурлари ҳамда маҳаллий бюджетни сарфланиши устидан назорат ўрнатишда депутатларнинг ўрни қай даражада муҳим эканлигини бугун янада чуқурроқ ҳис қилдик. Бу каби ўқувлар Президентимизнинг депутатларга қўяётган талабларини бажаришда ғоятда муҳим аҳамият касб этади.

– Ижрочи котиблар олдида жуда масъулиятли ишлар турибди, – дейди Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиблари Ҳасан Назаров. – Чунки унга юклатилган вазифа депутатлар билан ҳамкорликда фаолият олиб боришдан иборат. Эндиликда биз нафақат партия ходими балки ҳар томонлама иқтисодий, ҳуқуқий ва сиёсий билимга, салоҳиятга эга бўлган бўлишимиз лозим. Чунки биз халқ ишончини қозонган депутатлар билан бевосита иш олиб борамиз.

Ўқувлар давомида депутатлар томонидан олиб борилаётган ишларни ўрганиш ва уларни назоратга олиб бориш, сайловчилар билан учрашувларни ташкил қилиш ва учрашувларда сайловчилар томонидан тушаётган муаммоларни ечиш бўйича таклиф-тавсиялар берилмоқда. Доимий комиссиялар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, депутатлик гуруҳлари томонидан масалаларни доимий комиссияларга ҳамда сессиялар кун тартибига киритиш йўлларни интерфаол усулларда ўргатилмоқда.

Бу каби ўқувларни бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этиш режалаштирилган.

Барно АБДУЛЛАЕВА,

  O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши  Ижроия

  қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2019
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+