O‘zLiDePнинг “Start up invest” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирда сурхондарёлик икки нафар талабага имтиёзли кредит бериладиган бўлди

31.01.2018, 19:28

O‘zLiDePнинг “Start up invest” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирда сурхондарёлик икки нафар талабага имтиёзли кредит бериладиган бўлди

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва “Ягона дарча” маркази билан ҳамкорликда Термиз Давлат Университетида “Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш – тараққиёт гарови” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.   

Тадбирда дастлаб Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 августдаги “Кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиявий ёрдам кўрсатиш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва кам таъминланган оилаларга микромолиявий хизматлар кўрсатишни назарда тутадиган лойиҳаларни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги  Қарорида белгиланган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида атрофлича маълумот бериб ўтилди.

Тадбир давомида ёшларнинг инновацион ғояларини соҳага кенг жорий қилиш мақсадида Термиз Давлат Университетнинг бир гуруҳ талабалари ўзларининг бизнес ғоялари тақдимотини ўтказдилар.

Тадбир якунида Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори ижросини таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди ҳамда “START UP INVEST” лойиҳасида мукаммал бизнес ғоялари билан қатнашган икки нафар талабага имтиёзли кредит олиш учун йўлланма берилди.

         Мурод ЭШНАЗАРОВ,

                                                                          O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    422
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+