Қалбимизда мангу яшайди

31.01.2018, 19:31

Қалбимизда мангу яшайди

O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар Кенгаши куни кеча шаҳардаги кончилик электроэнергитика касб-ҳунар коллежида мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 80 йиллигига бағишланган “Энг буюк жасорат соҳибига эҳтиром” номли хотира кечаси ташкил этилди.

Тадбирда Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари,  “Ёш либераллар” клуби аъзолари, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.

Тадбирда Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Ш.Холмуродов сўзга чиқиб, Биринчи Президентимиз томонидан амалга оширилган ишлари ҳамда у кишига хос бўлган  инсоний фазилатлар ҳақида гапириб ўтди.

Партиянинг Зарафшон шаҳар Кенгаши ҳузуридаги “Ёш либераллар” клуби аъзолари томонидан тайёрланган “Энг буюк жасорат соҳибига эҳтиром” номли тарихий, сиёсий ва бадиий дастур иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, халқимизнинг севикли ва жонкуяр фарзанди Ислом Каримовнинг ҳаёт йўли ҳамда бу инсон томонидан амалга оширилган улкан ислоҳотлар, ўзбек халқига кўрсатган оталарча ғамхўрлиги акс эттирилган саҳна кўринишлари ўқувчилар томонидан айтилган шеърлар йиғилганлар қалбини жумбушга келтирди.  

Н.ОТАМУРОДOВА,

O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар

Кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    384
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+