Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар эътиборда

09.10.2017, 16:42

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар эътиборда

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамкорлигида Президентимизнинг 2017 йил 29 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида “Миллий ишлаб чиқарувчиларга кенг имкониятлар яратиш – иқтисодий тараққиёт ва рақобатбардошликнинг муҳим омили” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда вазирлик ва идоралар, депутатлик корпуси вакиллари, импортёр корхоналар раҳбарлари ва фермерлар иштирок этди.

Давра суҳбатида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада рағбатлантириш, унинг рақобатбардошлигини ошириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни хориждан олиб келинадиган хомашё ва материаллар билан таъминлашда қулай шарт-шароитлар яратиш тўғрисида фикр юритилди.

Тадбирда таъкидланганидек, Президентимизнинг мазкур қарори билан импортёр корхоналар учун нефть ва нефть маҳсулотлари, йирик ва майда чорва моллари, балиқ маҳсулотлари, картошка, сут, ун ва бошқа бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларига қўйилган импорт божлари бекор қилинди. Шунингдек, пул-кредит сиёсатини эркинлаштириш шароитида аҳолининг истеъмол талабини қондириш ва нархлар ўсишини олдини олиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга зарур ускуна ва таркибий қисмларни импорт қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш кўзда тутилган.

Тадбирда жорий йилнинг 1 октябридан 94 гуруҳга таснифланган маҳсулотларга янги бож ставкалари, 34 гуруҳдаги товарларга эса янги ставкадаги акциз солиқлар жорий этилиши тўғрисида ҳам батафсил маълумот берилди.

Давра суҳбати давомида ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи импортёр корхоналар маҳсулотлари импорти билан боғлиқ муҳим масалалар, тармоқ экспорт-импорт салоҳиятини янада оширишда мавжуд имкониятлар ва долзарб вазифалар муҳокама этилди.

Тадбир сўнггида қарорни кенг аҳоли қатлами, тадбиркорлар ва фермерлар ўртасида кенг тарғиб қилишга келишиб олинди.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1454
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Асилабону Султонова Қашқадарё вилояти2018-06-18 15:51:46

Мухтарам Президентимизнинг “Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги ушбу Қарори бу мамлакатимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг ёрқин намунасидир.


Олимжон Мовланов2018-06-18 13:22:23

"Ногиронлиги бўлган шахслар" деб юритилади энди


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+