Наманган шаҳридаги 9 нафар аёлларни турли ғоявий хуружлардан сақлаб, жамиятда ўз ўринларига эга бўлишлари таъминланди

01.02.2018, 10:11

Наманган шаҳридаги 9 нафар аёлларни турли ғоявий хуружлардан сақлаб, жамиятда ўз ўринларига эга бўлишлари таъминланди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” 2018 йил "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш йўналишларида  тарғибот-ташвиқот ишларига қаратилган туркум тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

“Қатъий ҳаётий қарашлар ва ўз позициясига эга бўлган инсонни тўғри йўлдан қайтариб бўлмас!” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида асосий эътибор маънавий ва миллий қадриятларга, халқимизнинг диний эътиқоди ва урф-одатларига қарши йўналтирилган мафкуравий таҳдидларга қарши, ёт ғояларни тарқатишга самарали курашиш, терроризм ва диний экстремизмга алоқадор фуқароларни, айниқса, хотин-қизларини соғлом ҳаётга қайтариш, аҳоли ўртасида зарарли диний ғоялар таъсирига тушиш ҳолатларини олдини олиш, юртимизнинг тинч ва осойишта ҳаётига рахна солаётган бузғунчи кучларга қарши кураш масалаларига қаратилди.

Тадбирда Наманган шаҳрида аёлларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш борасида коплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги натижасида шаҳардаги 9 нафар аёлларни турли ғоявий ҳуружлардан сақлаб, жамиятда ўз ўринларига эга бўлишлари таъминланганлиги алоҳида эътироф этилди.

-Вилоятимизда бугунги кунда 9003 нафар  аёллар партия аъзоси ҳисобланадилар, шундан Халқ депутатлари вилоят, тумун (шаҳар) Кенгашидаги 157 нафар депутатдан 25 нафарини ҳам аёллар ташкил этмоқда, - дейди партия Наманган вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги ва жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Ҳуснида Иминжанова. - Депутат ва фаол аёлларимиз билан биргаликда вилоятимиздаги чекка-чекка ҳудудларда аёлларини қийнаётган муаммолар ўрганиб келинмоқда, хусусан Тўрақўрғон туманида ҳамкор ташкилотлар кўмагида 12 нафар ишсиз аёлларини иш билан таъминлашга эришдик. Бугунги тадбиримиздан кўзланган асосий мақсад ҳам аёлларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиб, жамиятда ўз ўринларига эга бўлишларига кўмаклашишдан иборат.

Тадбирда мавзуга доир тайёрланган видеолавҳа  ҳам намойиш этилди. Тадбир якунида иштирокчилар ўзларни  қизиқтирган саволларга жавоблар олишди ва бу каби тадбирларни доимий ташкиллаштириб боришга келишиб олишди.                                                                                                    

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши фаоли

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1625
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+