Инновацион технологиялар – кичик ва оилавий бизнесни ривожлантириш учун имкониятлар эшигидир

01.02.2018, 15:46

Инновацион технологиялар – кичик ва оилавий бизнесни ривожлантириш учун имкониятлар эшигидир

O‘zLiDeP Ургут туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан тумандаги “Ургут Зумрад олмоси” масъулияти чекланган жамиятида 2018 йилнинг Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили муносабати билан “Инновацион технологиялар – кичик ва оилавий бизнесни ривожлантириш учун имкониятлар” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Унда партиянинг Ургут туман Кенгаши ходимлари, туман хотин-қизлар қўмитаси, Халқ депутатлар туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, корхонада фаолият юритаёган хотин-қизлар иштирок этди.

Тадбир партиянинг ғоявий мақсад-вазифаларини жойларда тарғиб этиш, электоратимиз сафини янада кенгайтириш, хотин-қизларни тадбиркорликка кенгроқ жалб қилиш, интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда қайд этилганидек, Мурожаатномада тадбиркорлик субъекти вакилларини икки йилгача текширмаслик таклифи тадбиркорлар учун фаолиятини янада кенгайтиришга, янги инновация ва технологияларни олиб келишга, қўшимча иш ўринларини ташкил этишга қулай шароит ва имконият яратади.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2881
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+