O‘zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши ёрдами билан 40 нафар хотин-қиз иш билан таьминланди

01.02.2018, 15:52

O‘zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши ёрдами билан 40 нафар хотин-қиз иш билан таьминланди

O‘zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгашидаги “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш гуруҳи” томонидан тумандаги ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Hazorasp Shirt” хусусий корхонасида тадбир ташкил этилди.  

Учрашув давомида иштирокчилар “Hazorasp Shirt” хусусий корхона фаолияти билан яқиндан таништирилди. Ушбу хусусий корхонада 25 нафар ишчи ходим иш билан бандлиги таъминланган бўлиб, турли хилдаги эркаклар кийимини ишлаб чиқариш баробарида ҳозирда маҳсулотлар четга экспорт қилиш йўлга қўйилган. 

– Корхонамизда буюртмачиларнинг хоҳишига қараб ҳамма турдаги эркаклар кийими тайёрланади, – дейди корхона иш бошқарувчиси Н.Тожиева. – Эндиликда биз фаолиятимизни кенгайтириш мақсадида банкдан 250 млн. сўмлик кредит олиб, яна қўшимча 40 та янги иш ўрини яратишни режалаштирганмиз.   

– Мен бугунгача ишсиз эдим, – дейди Д.Юсупова. – Оилавий шароитим яхши эмас, бир неча бор иш сўраб маҳалла мутасаддиларига мурожаат қилдим, аммо натижа бўлмади. Бугун партия ёрдами билан мазкур корхонада иш бошлайдиган бўлдим.

Учрашув сўнгида иш сўраб мурожаат қилган 40 нафар хотин-қизнинг ҳаммаси янги очилаётган тикув цехига ишга жойлаштирилди.  

                                                  Мушарраф Рахимова

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1620
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+