O‘zLiDeP лойиҳаси доирасида Сурхондарёдаги 2565 оиланинг шахсий томорқасидан фойдаланиш кўникмаси шакллантирди

01.02.2018, 16:02

O‘zLiDeP лойиҳаси доирасида Сурхондарёдаги 2565 оиланинг шахсий томорқасидан фойдаланиш кўникмаси шакллантирди

Аҳолининг ўз томорқасидан унумли фойдаланиши орқали бозорларимизни арзон, сифатли мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари билан таъминлаш халқимиз турмуш фаравонлигининг муҳим гаровидир. Шу боис ўз томарқасидан унумли фойдаланган ҳолда фуқароларимизнинг қўшимча даромад олишларига кўмаклашиш партиямизнинг доимий эътиборидаги масаладир.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши бошлангич партия ташкилотлари билан  ишлаш гуруҳи томонидан “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида ўтказаётган мулоқот ва учрашувларидан кўзланган асосий мақсад ҳам аҳолида томорқадан унумли фойдаланиш кўникмасини шакллантиришдин иборат. Ўтган йилда айни шу мақсадда барча бошланғич партия ташкилотлари воҳамизнинг 3230 нафар оиласи бириктирилди ва 2565 нафар оиланинг ўз шахсий томорқасидан фойдаланиш кўникмалари шакллантирилди. Натижада оилавий тадбиркорлигини бошлашламоқчи бўлган 150 нафардан ортиқ оилага O‘zLiDeP маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилди.

Таъкидлаш жоиз, O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгашида 646 та қуйи бўғин фаолият кўрсатмоқда. Ўтган йилнинг ўзида 20 дан зиёд янги қуйи бўғинлар фаолият бошлаган. 

 Зебинисо ҚУРБОНОВА,

                                                                                                                O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти

Кенгаши бошланғич партия ташкилотлари

 билан ишлаш гуруҳи раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1512
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+