O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши ёшларга “Микрокредитбанк”нинг имтиёзли кредитларидан фойдаланишни тавсия қилди

01.02.2018, 16:11

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши ёшларга “Микрокредитбанк”нинг имтиёзли кредитларидан фойдаланишни тавсия қилди

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши, “Микрокредитбанк” АТБ ва Тошкент Ахборот Технологиялари Университетининг Қарши филиали билан ҳамкорликда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган микромолиявий хизматлар” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этди.  

Тадбирда “Микрокредитбанк” вилоят бўлими бошлиғи ўринбосари  Ж.Муртозақулов, банкнинг кредит бўлими бошлиғи Б.Шаропов, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири А.Пирназаровлар ўзларининг маърузалари билан иштирок этдилар.

Мулоқотда O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари А.Шеров  ёшларда тадбиркорлик маданиятини шакллантириш мақсадида татбиқ этилган партиянинг “Ёш фермер”, “Тадбиркорлар мулоқот форуми”, “Мулкдор оила” “Startup invest”, “Startupexport”, “Startup innovation” лойиҳалари ўқувчи ёшларнинг қизиқишларига сабаб бўлаётгани ҳақида гапириб ўтди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш давомида бугунги кунда кўплаб ёшлар ўз бизнесини йўлга қўйиб фаолиятларини бошлаганларини таькидлади.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Президентимизнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар тамонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти, тадбиркорларга берилган имтиёз ва қулайликлар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1961
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+