Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган 18 нафар андижонлик аёлларни иш билан таъминлашда O‘zLiDeP ҳудудий Кенгаши фаоллик кўрсатди

01.02.2018, 18:03

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган 18 нафар андижонлик аёлларни иш билан таъминлашда O‘zLiDeP ҳудудий Кенгаши фаоллик кўрсатди

Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида “Қатъий ҳаётий қарашлар ва ўз позициясига эга бўлган инсонни тўғри йўлдан қайтариб бўлмайди!” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан ташкил этилган ушбу тадбир хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Унда сўз олган партия вилоят Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, Қўрғонтепа “Мурувват уйи” директори Хуршидахон Халилова, Андижон шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Равшаной Джурабоева, вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими мутахассиси Сарвар Ҳакимов ва бошқалар кун тартибига қўйилган долзарб масалалар юзасидан сўзга чиқдилар.

– Андижон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни “Ижтимоий муҳофаза қилиш” марказига ўтган йилда 388 фуқаролар ариза билан мурожаат қилган эди, – дейди марказнинг биринчи тоифали мутахассиси Абдувосит Маъмуров. – Уларнинг 18 нафарини хотин-қизлар ташкил қилди. Айни пайтда давлат ва нодавлат ташкилотлари ёрдамида уларнинг бандлиги таъминланган. Қувонарлиси, жазо муддатини ўтаб чиққан аёлларни иш билан таъминлашда O‘zLiDeP ҳам фаол иштирок этди.

Давра суҳбати қизғин мунозараларга бой ўтди. Жумладан, иштирокчилар тадбир давомида айтилган маърузаларга ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

Умидахон ИСАЕВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши “Аёллар қаноти” бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1894
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+