O‘zLiDeP Дўстлик туман Кенгаши ташаббуси билан 20 нафар фуқаролар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

01.02.2018, 18:55

O‘zLiDeP Дўстлик туман Кенгаши ташаббуси билан 20 нафар фуқаролар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

  O‘zLiDeP Дўстлик туман Кенгаши “Аёллар қаноти“ томонидан  “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Хотин – қизлар ўртасида тиббий ва экологик маданиятни юксалтириш омилллари” мавзусида тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрик давомида аёлларни қийнаб келаётган муаммолар аниқланиб, бартараф этиш борасида зарур ҳуқуқий, психологик ва тиббий ёрдамлар кўрсатиш борасида бир қатор  ишлар амалга оширилди. Бугунги тадбир доирасида малакали тиббиёт ходимлар, 20 га яқин кексалар, ёш болалар ва хотин-қизларнинг саломатлиги назорати ўтказилди. Аниқланган касалликлар бўйича шифохоналарда даволаниш учун бепул йўлланмалар берилди ҳамда уларнинг  назорати таъминланди.

– Президентимизнинг “2017-2021 йилларда Республикамизда онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги  қарори, саратон касалликларига қарши курашда янги босқични бошлаб берди, – дейди O‘zLiDeP туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби Н.Исматова. – Бу босқич аҳолини даволашнинг юқори технологик усулларга бўлган эҳтиёжларини қоплашга, онкологик касалликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлашга йўналтирилганлиги билан муҳим аҳамият касб этмоқда. Айни пайтда бу борада туман Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари ва депутатлар томонидан қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган хотин-қизлар билан мулоқотлар ташкил этиляпти.

Бепул тиббий кўриклар Зафаробод, Пахтакор, Мирзачўл туманларида ҳам ташкил этилди.

                                                                                      Саида Умаралиева

                                                                   O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1535
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+