O‘zLiDeP депутатлари Жиззах аҳолисини сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлаш масаласини муҳокама этишди

02.02.2018, 18:23

O‘zLiDeP депутатлари Жиззах аҳолисини сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлаш масаласини муҳокама этишди

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 ноябрдаги “Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича Жиззах шаҳрида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш соҳасида лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш шўъбаси бошлиғи Алижон Холхўжаев ҳамда “Жиззах Дори-Дармон” масъулияти чекланган жамиятига қарашли Жиззах шаҳар 1-сон дорихона мудири Фарҳод Юсуповларнинг ҳисоботи эшитилди.  

Ҳисоботда таъкидланганидек, Жиззах шаҳар аҳолиси ва соғлиқни сақлаш муассасаларни арзон, сифатли дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникалари билан таъминланганлик даражасини янада ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, аҳолини ва даволаш профилактика муассасаларини дори воситалари, тиббий буюмлар билан таъминлашни назорат қилиш бўйича “Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмларнинг белгиланган нархлар рўйхати” бўйича чекланган нархлардаги 116 тур маҳаллий ва 167 турдаги четдан сотиб олинган импорт дори-дармон ва тиббий буюмлар рўйхати барча дорихоналарда истеъмолчилар учун кўринарли жойга қўйилган ҳамда белгиланган нархларда сотилмоқда.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

                                          Акром ШАХАРОВ,  

           O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши депутатлик

гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1569
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+