Учкўприкдаги қабристон атрофидаги йўллар таъмирга муҳтож

02.02.2018, 19:34

Учкўприкдаги қабристон атрофидаги йўллар таъмирга муҳтож

Улуғнор тумани ҳокимлигида O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган сайёр қабулда маҳалла аҳли вакиллари томонидан айни муаммо кўтарилди. Улуғнор туман ҳокими ўринбосари  ушбу масала ечими 2018 йил Давлат дастурига киритилганлигини маълум қилди.

Туманнинг қатор мутасадди ташкилотлари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган мазкур сайёр қабул Обод, Шаҳриобод, Бобур, Улуғбек, Учкўприк, Сариқсув ҳамда Авулмат маҳаллалари аҳолиси вакиллари учун айни муддао бўлди. Унда ўртага ташланган муаммоларнинг аксарияти ўз жойида ҳал этилди. Хусусан, Обод маҳалласининг Она замин, Бухоро ва Тинчлик кўчалари аҳли вакиллари томонидан айтилган ичимлик суви танқислиги масаласи “Сувоқава” ДУК туман филиали томонидан бартараф этилиши билдирилди.

-Обод маҳалласидан Ёрқиной Парпиева коммунал тўловлардаги ноҳақлик туфайли мурожаат қилди, - дейди O‘zLiDeP Улуғнор туман Кенгаши аппарат раҳбари Турдихон Қосимова. – Фуқаро хатлов қилинган пайтда газдан қарздорлиги йўқлиги маълум қилингани, аммо орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, мутасаддилар 240 000 сўм қарздорлик тайинлашгани тўғрисида куюниб гапириб, бу борада кўмак сўради. “Андижонгаз” Улуғнор туман филиали мутахассиси ушбу муаммони шу куннинг ўзидаёқ ҳал этишга ваъда берди.

Бобур маҳалласининг Порлоқ ва А. Темур кўчалари туташлигига қарамай, уларни боғловчи йўл қурилмаган. Маҳалла аҳли вакилларининг муаммо юзасидан мурожаатлари халқ депутатлари Улуғнор туман кенгаши депутати Муҳаммаджон Абдуллаев томонидан депутатлик сўрови орқали ҳал қилиниши белгиланди.

Олимжон Талипов,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари

билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1554
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+