“Ёш либераллар” клуби аъзолари депутатлар билан мулоқот қилди

02.02.2018, 19:43

“Ёш либераллар” клуби аъзолари депутатлар билан мулоқот қилди

Мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом, баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-мафкуравий дунёқарашини шакллантириш партиямизнинг устувор вазифаларидан биридир.

 Ана шу мақсадда O‘zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан “Депутат ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Унда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” бўлими мудири А.Аннахасанов, партия туман Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари Г.Матмуратова ва  Д.Абулов ҳамда “Ёш либераллар клуби”нинг фаол ёшлари қатнашдилар.

Учрашувда депутатларимиз “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси тўғрисида, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқадиган партиявий вазифаларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлари тўғрисида фикр билдирдилар.

– Бугунги кунда туманимизда ёшларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини ошириш, уларни парламентда ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳияти билан яқиндан таништиришимиз зарур, – дейди O‘zLiDeP Ҳазорасп тумани Кенгаши раиси ўринбосари, аппарат раҳбари Ғ.Худайберганов. – Бу қонунларни ҳаётга татбиқ этишда ёшларнинг иштирокини кучайтиради, депутатлик гуруҳлари йиғилишларига ёшлар билан боғлиқ масалаларни олиб чиқиш ва бевосита ушбу йиғилишларда партиянинг фаол ёшларини ҳам иштирокини таъминлашга имкон яратади. 

Учрашувда янги қонун лойиҳалари, депутатлик фаолияти, жойлардаги муаммоларни ҳал этилишида депутатлик сўровларини шакллантириш, келгуси сайловларга маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзодларни тайёрлаш каби мавзуларда савол-жавоблар бўлди.

О.Қаландарова 

O‘zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши

депутатлик гуруҳи билан ишлаш

 бўйича ижрочи котиб

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1688
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+