Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва ҳудудлардаги эпидимологик вазиятни назорат қилиш – O‘zLiDeP депутатлари эътиборида

02.02.2018, 19:53

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва ҳудудлардаги эпидимологик вазиятни назорат қилиш – O‘zLiDeP депутатлари эътиборида

Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш, марказлашган капитал қўйилмалар ҳисобидан қишлоқ аҳоли пунктларида ичимлик суви иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳамда келгусида режалаштирилаётган чора-тадбирлар хусусида “Сувоқова” ДУК Пайариқ туман бўлими бошлиғи ўринбосари А.Юсупов ҳамда йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Пайариқ туман ДСЭНМ бош врачи ўринбосари О.Абдувахобов депутатларга ахборот берди.

Пайариқ туман Давлат санитария ва эпидемология назорат маркази бош врачи ўринбосари О.Абдувахобов таъкидлашича туманда вирусли гепатит касалликлари буйича ўтган йилда санитария қоида ва меъёрларига жавоб бермагани учун 19 та таълим объекти фаолияти вақтинчалик тўхтатиб қўйилган. Жорий йил давомида санитария назорати давомида 52 нафар шахсга нисбатан маьмурий жарима қўлланилди.

2017 йил Пайариқ туман сувоқова ДУК томонидан Президентимизнинг “2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализацияси тизимларини комплекс ривожлантириш хамда модеринизация қилиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Пайариқ туманида қилиниши керак бўлган ишлар сув ва сув ресусларини муҳофаза қилиш, муҳофаза этиладиган ҳудудлар, чиқиндилар, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар асосида олиб борилмоқда. Бу эса туманда экологик вазиятни янада яхшилашга хизмат қилмоқда. 

Йиғилишда депутатлар туманда санитария ва эпидемология назоратини олиб бориш ҳамда ичимлик суви иншоотларини қуриш ва таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга жиддий эътибор қаратиш юзасидан фикр-мулоҳазаларини  билдирдилар.

Нодир ТЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши партиянинг

депутатлик бирлашмалари билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1560
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Namoz2021-09-03 16:32:18

Assalomu aleykum hurmatli partiya a'zolari. Sir emaski qishloq aholi punktlarida aholini toza ichimlik suvi bilan ta'minlash masalasi hali hanuz muammoli vaziyatliligicha qolmoqda. Ayniqsa Buxoro viloyatida vaziyat ayanchli. XXI asr texnika texnologiya rivojlangan dunyoda bizda hali hanuz traktorlarda va turli moshinalarda suv olib kelinadi. Bu esa rivojlanishmizga jiddiy ta'sir qiladi. Qoloq bo'lishimizga sabab bo'ladi. Shu jihatlarga jiddiy e'tibor berishingizni sòrayman.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+