Зангиотадаги сайёр қабулда 30 дан зиёд муаммолар кўриб чиқилди

02.02.2018, 20:01

Зангиотадаги сайёр қабулда 30 дан зиёд муаммолар кўриб чиқилди

O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида вилоят прокуратураси, ички ишлар, солиқ, тижорат банклари, соғлиқни сақлаш, бандликка кўмаклашиш маркази, коммунал хизмат идоралари раҳбарлари ва Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатлари иштирокида сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай қабулларнинг навбатдагиси Тошкент вилояти Зангиота тумани “Бўз-сув” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 16-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилди.

Сайёр қабулда ҳудуд аҳолиси томонидан ўрганиш давомида аниқланган муаммолар айтиб ўтилди. Жумладан, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, кўчаларни ёритиш ва йўл усти қопламаси (асфальт) билан боғлиқ масалалар, табиий газ босимининг пастлиги каби 30 дан зиёд муаммолар кўриб чиқилди.

– Ўтказиб келинаётган очиқ мулоқотлар давомида аҳоли томонидан бўлаётган мурожаатларни яна бир бор таҳлил қилиш ва фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларини бартараф этиш имконини беряпти, – дейди O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири Санжар Эвадиллаев. – Бугунги сайёр қабулда ҳам мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, ҳар бир масалада мансабдор шахс масъулиятни чуқур ҳис этиши зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Сайёр қабулда айтиб ўтилган муаммоларни депутатлик сўровлари юбориш орқали ҳал этишга келишиб олинди.

 А.ТУЙЧИЕВ,

O‘zLiDeP Тошкент вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    624
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+