Хотин-қизлар манфаатлари ҳимоясига қаратилган фармон фаолиятимизда таянч бўлишига ишонамиз

03.02.2018, 18:52

Хотин-қизлар манфаатлари ҳимоясига қаратилган фармон фаолиятимизда таянч бўлишига ишонамиз

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган юксак эътиборнинг ёрқин намунаси бўлди. Очиғи, мазкур йўналишда айни кунга қадар йўл қўйилган мавжуд камчиликлар фармонда алоҳида эътиборга олиниб, уларнинг барчасини бартараф этишда қатор чора-тадбирлар белгиланлиги айни муддаодир.

Хусусан, Фармонга мувофиқ жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган хотин-қизларга бериладиган “Мўътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилиши, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари тузилмаларида ўсмир қизлар ва фертиль ёшидаги аёлларга зарур маслаҳатларни беришга ихтисослашган “аёллар маслаҳатхоналари”ни ташкил этилиши, жорий йилнинг 1 апрелидан фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими ўрнига ҳар бир фуқаролар йиғинида 1 тадан, оилалар сони 2000 ва ундан ортиқ бўлган фуқаролар йиғинларида эса 2 тадан хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозимининг жорий этилиши каби эзгу ва долзарб вазифалар ижроси юртимизда бу борада амалга оширилаётган ишларни янда юқори чўққига кўтаришага ишонамиз.

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари билан иш режамизга мувофиқ туманларнинг чекка қишлоқларига хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш учун борганимизда, қийналган аёлларнинг уй-жой масаласидаги мурожаатларига жуда кўплаб дуч келамиз. Ушбу мурожаатларни партиямиз депутатлик гуруҳлари орқали ҳал этишга ҳаракат қилиб келяпмиз. Маълумки, 2017 йилда уй-жойга муҳтож, ногиронлиги бўлган 1207 нафар аёлга арзон уй-жойлар ажратилди. Эндиликда мана шундай кенг кўламли ишларнинг изчил давоми сифатида мазкур Фармонга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларга қулай шароитларга эга арзон уйларни қуриш ва бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклатилганлиги кўнглимиздаги иш бўлди.  

Қувончлиси, Фармон ижросини амалда таъминлаш мақсадида 5 та бўлим ва 56 та банддан иборат “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури” тасдиқланди. Энди мана шу Дастур асосида иш фаолиятимизни янада тўғри, изчил ва тизимли ташкил қиламизки, бу мезон жойларда хотин-қизлар муаммоларини ўрганишимизда катта таянч бўлади.

Хуршидахон ХАЛИЛОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раисининг

аёллар масалалари бўйича ўрнибосари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    378
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+