Фармон ижросини таъминлашда O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ҳам фаоллик кўрсатади

05.02.2018, 12:22

Фармон ижросини таъминлашда O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ҳам фаоллик кўрсатади

Ватанимиз тараққиётида, оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга. Мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 50 фоизини ташкил этадиган аёллар ижтимоий-маънавий, сиёсий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларида хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа ижтимоий соҳаларда самарали меҳнат қилмоқда.

Қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида мавжуд камчилик ва муаммолар атрофлича таҳлил қилинган.

Айниқса,  Фармонда 1 апрелдан бошлаб фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими ўрнига ҳар бир фуқаролар йиғинида 1 тадан, оилалар сони 2000 ва ундан ортиқ бўлган фуқаролар йиғинларида эса 2 тадан хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими жорий этилди.  Бу эса махаллалардаги хар бир оилалардаги хотин-қизлар билан яқиндан ишлаш уларнинг муаммоларини ўз вақтида тез хал этиш имконини беради.

Шу билан бирга, Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда “Оила” марказининг масъулиятини янада ошириш, ваколатлари доирасини аниқ белгилаб олиш мақсадида қўмита ҳамда марказ, уларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбариятининг хотин-қизлар ва оила масалаларини ҳал этишдаги шахсий жавобгарликлиги белгилаб қўйилган.

Фармонда яна бир муҳим бўлган жиҳати Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Тадбиркор аёл” уюшмасининг оила ва хотин-қизлар масалаларига оид фаоллигини эътироф этган ҳолда, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши муҳим аҳамиятга эга бўлди деб ўйлайман. Чунки O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ҳам мазкур ҳамкор ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорликни кенг йўлга қўйиб, хотин-қизлар билан ишлашда оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ва кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларига кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратади.

 Матлуба Жўраева,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги,

жамиятдаги ўрни ва мавкеини

ошириш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1535
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+