Янги фармоннинг қабул қилиниши хотин-қизларни ва оила институтини қўллаб-қувватлашга имкон яратади

05.02.2018, 12:30

Янги фармоннинг қабул қилиниши хотин-қизларни ва оила институтини қўллаб-қувватлашга имкон яратади

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг қабул қилиниши хотин-қизларга оид давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш,  ҳуқуқ ва манфаатларини, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалардаги соғлом муҳитни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Фармонда қайд этилишича  хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли руйхатларини тузиш, уларга ҳуқуқий ва психологик моддий ёрдамлар кўрсатиш, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, айниқса чекка қишлоқ жойларда ёш қизларни тадбиркорликка ҳунармандчиликка кенгроқ жалб этиш, улар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга, биринчи навбатда ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорликни таъминлаш вазифалари белгилаб берилган.

Энг эътиборли жиҳати эса хотин-қизларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш бу борада чекка қишлоқ жойларда оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратишда партиянинг “Аёллар қаноти” томонидан мунтазам тарзда ўтказилиб келинаётган “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага”, “Ишбилармон аёл” “Фермер аёллар” каби партиявий лойиҳалар ўз самарасини бермоқда.

Бундан ташқари O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ўртасида имзоланган Меморандум ҳамкорликда янада фаол ишлашга ундайди.   

 Шунингдек Фармонда 1999 йилдан таъсис этиб келинаётган “Зульфия” номидаги Давлат мукофотига ҳар йили изланувчан, илмга чанқоқ, фаол 14-22 ёшгаша бўлган ёш қизларимиз иштирок этган бўлса, 2018 йилдан бошлаб эса ушбу давлат мукофотига 14-30 ёшгача бўлган қизларимиз турли йўналишларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди.

Қолаверса, жамият ва давлат ҳаётида фаол ва ташаббускорлик кўрсатиб келаётган, оила ва жамиятда ўз ўрнига эга, мамлакатимиз тараққиёти ва аҳоли фаровонлиги мустаҳкамлаш йўлида эркак кишилар билан бир сафда тенг фидойи меҳнат қилаётган хотин-қизларимиз учун “Мўътабар аёл” кўкрак-нишонининг таъсис этилиши давлатимиз раҳбарининг яна бир марта азиз аёлларга қаратилаётган эътибор ва ҳурматнинг белгиси ҳисобланади.

Ушбу фармоннинг қабул қилиниши хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада оширишда, тегишли ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорликда ишлашда катта масъулият юклайди.

                                                                   Асем Сиримбетова

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

масъул ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    565
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+