O‘zLiDePда қонун лойиҳаси онлайн тарзда муҳокама қилинди (+ Видео)

04.08.2017, 16:59

O‘zLiDePда қонун лойиҳаси онлайн тарзда муҳокама қилинди (+ Видео)

Жорий йил 4 август куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган мулоқот бўлиб ўтди.

Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя килиш бўйича вакили, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, партия ҳудудий ташкилотлари, депутатлик гуруҳлари аъзолари, тадбиркорлар иштирок этган мазкур тадбир онлайн видеоконференция тарзида ташкил қилинди.

Энг эътиборлиси мазкур видеоконференция O‘zLiDePнинг Facebook’даги “УзЛиДеП муҳокамага чорлайди” гуруҳида ҳам тўғридан-тўғри ёритиб борилди. Ижтимоий тармоқ орқали мазкур қонун лойиҳасига тадбиркорлардан 100 дан ортиқ таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.

Йиғилишда сўз олган O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Содиқжон Турдиев таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари томонидан 2017 йил 5 майда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институтини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармони хусусий сектор фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлашда муҳим дастуриламал бўлмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида баён этилган вазифаларга ҳамоҳанг мазкур тарихий ҳужжат кенг жамоатчилик, хусусан, тадбиркорлар томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди. Зеро, Фармон партиянинг асосий электорати бўлган тадбиркорларнинг янада самарали фаолият олиб боришларини кафолатлашга қаратилгани билан ҳам ниҳоятда аҳамиятлидир. Унда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни тараққий эттириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда фаол иштирок этиш вакилнинг асосий вазифалари сирасига кириши аниқ белгилаб қўйилгани диққатга сазовор.  

Қизғин, ишчанлик руҳида ўтган муҳокамалар жараёнида депутатлар, тадбиркорлар мазкур фармон асосида ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳаси юзасидан таклифлар, тавсиялар билдиришди. Хусусан, иштирокчиларнинг “Бизнес омбудсман”нинг вилоятларда вакили бўлиши лозимлиги, вакилга шикоят қилиш муддатини 3 йилгача узайтириш тўғрисидаги ва бошқа аниқ, асосли, пухта ўйланган таклифлари кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

Қонун лойиҳасидаги вакил томонидан тадбиркорлик субъектларидан келган шикоят ва мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби билан боғлиқ қоидалар ҳам қизғин мунозараларга сабаб бўлди. Таъкидлаш зарурки, вакил тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний  манфаатларини бузувчи қарорлари, мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги бўйича йўлланган шикоятларни ҳам атрофлича кўриб чиқади.

—Айни пайтда, тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган иқтисодий баҳсларни ҳал қилиш билан боғлиқ, оилавий, меҳнат ва тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи шикоятларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш унинг ваколатига кирмайди,  - деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Иброҳим Ходжиев. — Шунингдек, қонун лойиҳасига мувофиқ, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил суд органлари, тезкор-қидирув, тергов, суриштирув ва жазони ижро этиш фаолиятини амалга оширувчи органларнинг ваколатига кирувчи масалаларни кўриб чиқмайди.

Тадбир ниҳоясида иштирокчилар мазкур қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш, пухта ишланиши зарур, деган хулосага келдилар. Бунинг учун эса фуқаролар, тадбиркорлар хоҳиш-истаклари, эҳтиёжлари, муаммоларини янада чуқурроқ ўрганиш талаб этилаётир. Бинобарин, партия ва унинг парламент қуйи палатасидаги фракцияси қонун лойиҳаси муҳокамасига оид ишларга янада кўпроқ урғу бериши, жумладан, одамлар билан юзма-юз мулоқотларни тизимли ўтказиши, бу йўналишда энг чекка ҳудудларни ҳам қамраб олиши тақозо қилинмоқда. 

ВИДЕО

ФОТОЛАВҲАЛАР

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1590
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Кадиров Жасурбек-O`zLiDeP Олмазор туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари2018-07-10 15:03:46

Қарорда Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори деган тамойил белгилаб берилгани ҳамда Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш Кенгаши ташкил қилинаётганлиги тадбиркорларга қулайлик яратиши билан эътиборлидир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+