Хотин-қизларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш – O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг устувор вазифаси

05.02.2018, 17:08

Хотин-қизларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш – O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг устувор вазифаси

O‘zLiDeP Ангор туман Кенгаши томонидан “Қатъий ҳаётий қарашлар ва ўз позициясига эга бўлган инсонни тўғри йўлдан қайтариб бўлмас” шиори остида “Ўз болангни ўзинг асра” мавзусида тадбир  ўтказилди.

Тадбир O‘zLiDeP туман Кенгаши “Аёллар қаноти”, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, туман қишлоқ хўжалиги ва транспорт касб-ҳунар коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда “Шарқ гули” маҳалласининг бир гурух хотин-қизлари иштирок этди.

Тадбирда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили  Давлат дастурида белгиланган вазифалар мазмун-моҳияти ва жамиятимизда олиб борилаётган маънавий, маърифий ва маданий соҳалардаги ислоҳотлар кенг муҳокама қилинди. Ёшларни ёт ғояларлар таъсиридан ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш мақсадида уюшмаган ёшларни иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Ўзаро амалий мулоқот асосида ўтказилган тадбирда хотин-қизлар ва ёшларнинг ғоявий онги ва дунёқарашини шакллантириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

 

Матлуба ЖЎРАЕВА,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги

ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    382
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+