Тахтакўпир туманидаги cайёр қабулда чорвачиликни ривожлантириш буйича имтиёзли кредитлар олиш масаласи муҳокама қилинди

05.02.2018, 17:15

Тахтакўпир туманидаги cайёр қабулда чорвачиликни ривожлантириш буйича имтиёзли кредитлар олиш масаласи муҳокама қилинди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрь кунидаги “Жисмоний ва юридик  шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида жойларда аҳоли билан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш бўйича сайёр учрашувлар ташкил этилмоқда. Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси Тахтакўпир тумани ҳокимиятида ташкил этилди.

Тадбирда партия фаолларидан “Абилқасим тахта” фермер хўжалиги раҳбари А.Кошанов сўзга чиқиб, фермер хўжалиги ҳамда таъминлаш ва тайёрлаш корхоналари ўртасидаги шартномаларга ўзгартиришлар киритиш кераклиги ва чорвачиликни ривожлантириш бўйича имтиёзли кредитлар олишдаги муаммолар ҳақида айтиб ўтди.

Бу каби сайёр қабуллар натижасида мурожаатларимизнинг ижобий ечим топишига ишонамиз, – дейди фуқаро А.Оспанов. – Шу ўринда “Айдинжол” МФЙ ҳудудидаги “Елабат” ва “Туркистан” кўчаларида истиқомат қилувчи фуқаролар учун тоза ичимлик сувини етказиб бериш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Шу каби сайёр учрашувлар кўпроқ ташкил этилиши аҳолининг муаммоларини ижобий ҳал этишда кўмак бермоқда.

Сайёр учрашув давомида тегишли мутасаддилар томонидан барча соҳалар бўйича аҳолининг мурожаатлари тингланди ва  депутатлик сўровномалар юбориш орқали ҳал этишга келишиб олинди.

 Б.НУРЖАНОВ,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

 Республикаси Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1696
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+