Тўрткўл туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Айбек Матчанов кўмагида кам таъминланган оилаларга газ баллонлари етказиб берилди

06.02.2018, 10:46

Тўрткўл туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Айбек Матчанов кўмагида кам таъминланган оилаларга газ баллонлари етказиб берилди

Тўрткўл туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Айбек Матчанов билан Тошкент МФЙда очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мулоқотда маҳалла аҳолиси ўзларини қийнаб келаётган масалалар ва дуч келаётган муаммолар юзасидан депутатга мурожаат қилди.

Хусусан, ҳудудда газ босимининг пастлиги, газ баллонларининг етишмаслиги ва кам таъминланган оилаларнинг қора мол олиши учун имтиёзли кредитлар зарурлиги айтиб ўтилди.

Учрашувда кўтарилган муаммолар тегишли мутасаддилар ёрдамида ўрганилди ва шу куннинг ўзида Чимолгазтаъминот туман филиали билан биргаликда кам таъминланган оилаларга газ баллонлар етказиб берилди. Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари томонидан қора мол боқиш истагида бўлган кам таъминланган оилаларнинг рўйҳатини тузиш ва банкка тақдим қилиш бўйича тушунчалар берилди.

– Ҳудудни ўрганиш жараёнида энг кўп кўтарилган муаммо экин майдонлари учун сув келадиган ички ариқларнинг йўқлиги масаласи билдирилди, – дейди туман Кенгашининг аппарат раҳбари Ю.Маткаримов. – Ўн йилдан буён ариқлар йўқлиги сабабли сув келмаганлиги, ариқлар қазилиши зарурлиги юзасидан мурожаат қилинган лекин, ушбу масала ижобий ечим топмасдан қолиб кетаверган. Мазкур масала депутат Айбек Матчанов ёрдами билан тез орада ўзининг ижобий ечимини топадиган бўлди.

Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг розилигини олишдек ҳайрли ишда партиянинг депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамиша халқ билан ҳамнафас.              

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1723
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+