“Томорқа - эртанги фаровон куннинг гарови”

17.07.2017, 17:07

“Томорқа - эртанги фаровон куннинг гарови”

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сайловолди дастурида қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ислоҳ қилиш устувор вазифа сифатида белгилаб қўйилган. Хусусан, ҳал қилувчи вазифа – ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сабзавот, дуккакли ва озуқабоп экин майдонларини кенгайтириш, интенсив боғ ва узумзорлар барпо этиш, экспортга йўналтирилган мева-сабзавот, озиқ-овқат ва чорва маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, шунингдек, аграр хизматларни кенгайтириш эътибор марказидаги масала эканлиги қайд этилган. Мазкур устувор вазифаларни бажариш орқали кафолатланган барқарор ҳосилдорликни, бутун агросаноат комплексини ривожлантиришга ва энг муҳими, фермерларнинг моддий манфаатдорлигини оширишга ва қишлоқ жойларда турмуш даражасини яхшилашга эришилади. Бу ўз навбатида мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади.

Ўзбекистон Либерал – демократик партияси мазкур вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда масъулиятни ҳис этган ҳолда жойларда соҳа ривожини таъминлашга қаратилган амалий ишлар кўламини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши томонидан Зангиота туманидаги “Истиқлол олмалари” маъсулияти чекланган жамиятининг дала шийпонида “Томорқа - эртанги фаровон куннинг гарови” мавзуида ташкил этилган амалий мулоқот шулар жумласидандир.

Қайд этилганидек, юртимизнинг шаҳар ва қишлоқларида томорқадан унумли фойланишга қаратилган Давлат сиёсатининг кенг тарғиб қилинаётганлиги натижасида, йилнинг тўрт фаслида ҳам арзон, сифатли мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштирилишига эришилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг “Деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг томорқа ердаридан самарали фойдаланиш, сувга чидамли, экспортбоп дарахт плантацияларини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эса бу борадаги ишларни бутунлай янги пағонага олиб чиқмоқда.

—Дарҳақиқат, бугун замон ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётган ишбилармонникидир, - дейди партия тумани Кенгаши аппарат раҳбари Дилафрўз Исмоилова. —Томорқасида хамёнбоп маҳсулотлар етиштираётган ишбилармонни ҳоҳ тадбиркор денг, ҳоҳ деҳқон, у ўз меҳнати билан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳиссасини кўшмоқда.

Бундай сўз­лар­нинг тагида рам­зий маъно бор эди. Чунки сер­қуёш ўлка­мизнинг  туп­роғи ниҳоятда са­хо­ватли. Бу за­мин­да ўс­май­диган, унмай­ди­ган экин ва гиёҳ­нинг ўзи йўқ. Де­мак, деҳ­қоннинг қадоқ қўл­лари билан яратилаётган юр­тимиз неъмат­лари бугун дунё­нинг кўплаб хо­надон­ларига ки­риб бора­ёт­ганлиги бор гап.

Зангиоталиклар ўзининг меҳнаткашлиги, соҳибкор боғбончилиги билан ном қозонган. Туманида жами 73 минг 474 та аҳоли хонадони мавжуд бўлиб, шундан 69 мингдан зиёдининг томорқаси бор. Аҳоли экин майдонларининг 3 минг 527 гектарига сабзавот, 415 гектарига картошка, 100 гектарига полиз экинлари экилган бўлиб, 1 минг 308 гектарида эса мевали дарахтлар парвариш қилинмоқда.

Ҳудудда деҳқончилик ва чор­­вачилик, боғдорчиликнинг ҳа­дисини олганлар кўп. Айниқса, бу борада "Ҳасанбой" МФЙ ҳудуд­ида яшовчи аҳолининг олди­га тушадигани йўқ.

—Маҳалламиз одамлари жуда меҳнаткаш, ҳар йили томорқасидан 2-3 мартагача ҳосил олмаса, кўн­гил­лари тинчимайди, -  дейди тадбиркор Турғун Долтаев. —Хонадонларга қарашли 116 гектар томорқадан оли­на­ётган маҳсулот нафақат ўзлари­нинг эҳтиёжини қондиради, балки ички бозорни ҳам обод қила­­ди. Авваллари асосан сабзавот етиштирни йўлга қўйган аҳолимиз эндиликда 26 гектарга мевали дарахт, 11 гектарига ток кўчатларини экиб мўл ҳосил оляптилар. Биз ҳам томорқамиздан унумли фойдаланиб, гул кўчатларини етиштиряпмиз. Даромадимизнинг асосий манбаи ҳам томорқачилик ҳисобланади. O`zLiDeP туман Кенгаши томонидан оилавий тадбиркорликни ташкил этиш, солиқ имтиёзлари, банк кредитларидан унумли фойдаланиш бўйича бериб бораётган зарурий маълумотлари фаолиятимизни янада ривожлантиришда ас қотмоқда.

Тадбир иштирокчилари билан маҳаллалар оралаб борарканмиз, ак­са­­рият ҳовлиларда тикланган иссиқ­хо­наларга кўзимиз тушди. Биз Ёшлар кўчасидаги Фурқат Абдуллаев хонадонига кирганимизда 10 сотих жойда замонавий иссиқхона қурилганлигига гувоҳ бўлдик. У ерда пишиб етилган сабзавотлар кишини баҳри дилини яйратади. Хонадон соҳибининг айтишича, помидор бодринг ҳосили териб олингач бўшаган ерга карамнинг тезпишар нав­лари эки­лади. Шундай қилиб, Фурқат Абдуллаев бир йилда томорқасидан уч марта ҳосил оларкан. Оила аъзоларидан ташқари 2 нафар маҳалладошини иш билан таъминлаган ишбилармон Фурқат ака деҳқонларга уруғ етиштириб беришни ҳам йўлга қўйган.

Тадбирда томорқасидан ана шундай унумли фойдаланаётган тажрибали тадбиркорлар, фермерлар ғалладан бўшаган ер майдонларига такрорий экин экиб, қўшимча даромад олаётганликлари, сарҳил маҳсулотларини четга экспорт қилиш баробарида иқтисодиётимиз юксалишига катта ҳисса қўшаётганликларини фахр билан тилга олишди ва бўш турган томорқасидан самарали фойдаланмаётган аҳоли вакилларига мазкур йўналишни ривожлантиришга қаратилаётган катта эътибор, берилаётган кенг имкониятлар, ажратилган имтиёзлар тўғрисида батафсил тушунчалар беришди.

Аҳоли ва тажрибали фермерлар, томорқачилик билан шуғулланаётган оилавий тадбиркорлик вакилларининг ўзаро тажриба алмашиш майдонига айланган мазкур тадбир сўнггида бу каби амалий мулоқотларни бошқа туманларда хусусан, томорқачиликни ривожлантириш имкони бўлсада ундан унумли фойдаланмаётган ҳудудларда ҳам ўтказишга келишиб олинди.

Ортга қайтар эканмиз, ёзнинг жазирама кунлари бўлишига қарамай йўл чети­даги хонадонларнинг томорқала­ри­да иш қизғин. Бекор турган одамни деярли уч­ратмайсиз. Эртанги кун­нинг умиди би­лан яшаётган занготалик мириш­корлар она замин са­ховатига, до­рил­амон кунларга шук­роналик ҳисси би­лан меҳнат қилиш­моқда.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1632
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мамадолимов Икромжон ЎзЛиДеП Олтиариқ туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-30 09:38:49

Қумлоқ ерни тупроққа айлантирган Лола Муротова каби фермерлар бор экан хаётимиз фаровон, дастурхонимиз тўкин-сочин бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+