Эркин иқтисодий зоналар фаолияти депутатлар назоратида (ФОТО)

06.02.2018, 16:37

Эркин иқтисодий зоналар фаолияти депутатлар назоратида (ФОТО)

Куни кеча O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи билан ҳамкорликда Президентимизнинг “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси бўйича “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳалар назорат-таҳлил тартибида ўрганилди.

Таъкидлаш керак, ўтган йил “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида 76,9 млн. доллар бўлган 15 та лойиҳа ишга туширилиб, 917 та янги иш ўрни ташкил этилган. Йил якуни бўйича ишлаб чиқириш ҳажми 205,9 млрд. сўмни, экспорт ҳажми эса 4,1 млн. долларни ташкил этди. Шу билан бирга депутатлар Жиззах эркин иқтисодий зонасини ўрганиш жараёнида 2018-2019 йилларда амалга ошириладиган ишлар ҳамда ишланаётган инвестиция лойиҳалари билан ҳам яқиндан танишдилар. Хусусан, қиймати 275,5 млн. доллар бўлган 6 та инвестиция лойиҳалари бўйича ишлаб чиқариш биноларини қурилиш ва ускуналарни ўрнатиш ишлари бошлангани маълум бўлди. Бугунги кунда мазкур эркин иқтисодий зонада маъмурий Кенгаш қарорларига мувофиқ, ишлаб чиқилган қиймати 18 млн. доллар бўлган 3 та истиқболли инвестиция лойиҳалари бўйича потенциал инвесторларни жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ўрганиш жараёнид Жиззах эркин иқтисодий зонаси ҳудудида бугунги кунда айрим муаммолар ҳам мавжудлиги аниқланди. Хусусан, электр энергиясидаги узилишлар, қурилаётган объектлардаги муаммолар депутатлик гуруҳи йиғилишида муҳокама этилди. Аниқланган муаммолар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига депутатлик сўрови юборилди.

               А.ШАХАРОВ,

              O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг

     депутатлар  билан ишлаш гуруҳи мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    438
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+