O‘zLiDeP Уйчи туман Кенгаши давра суҳбатида электр-энергияни тежовчи лампалар ишлаб чиқариш таклифи билдирилди

06.02.2018, 17:06

O‘zLiDeP Уйчи туман Кенгаши давра суҳбатида электр-энергияни тежовчи лампалар ишлаб чиқариш таклифи билдирилди

Яқинда O‘zLiDeP Уйчи туман Кенгаши ташаббуси билан туман электр тармоқлари корхонасидаги БПТ ҳамкорлигида Беруний, Навоий ва Шифокор МФЙ вакиллари иштирокида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш ва уларга кўмаклашишда O‘zLiDePнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этди.

Тадбирда партия фаоллари иштирокчиларга мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, улар фаолиятига янада эркинлик яратиш  борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, илм-фаннинг энг сўнгги ютуқларига асосланган ҳолда инновацион ғоялар ва технологияларни амалиётга жорий қилиш орқали соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги тушунтирилди. Айниқса, тумун худудида тадбиркорлар сафини кўпайтириш, ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтириш, янги саноат корхоналарини ташкил қилиш ва бу орқали янги иш ўринлари яратиш, партия олдида турган энг долзарб вазифалардан бири эканлиги таъкидланди.

– Юртимизда инновацион технологиялар ва техник қурилмалар ишлаб чиқарилишига катта эътибор қаратилмоқда, – дейди тадбир иштирокчиси И.Хўжамбердиев. – Ушбу имкониятлардан фойдаланиб туманимизда электр энергиясини тежовчи лампалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лозим, бу орқали халқимиз учун нафақат энергия сарфи камайишига, балки янги иш ўрни яратилишига ҳам эришамиз.

Тадбир таклиф ва мулоҳазаларга бой, кўтаринки руҳда ўтди. Йиғилиш сўнгида Исроил Хўжамбердиев томонидан берилган таклиф юзасидан керакли режалар ишлаб чиқишга келишиб олинди.  

А.ҚОЗОҚОВ

 O‘zLiDeP Уйчи туман

Кенгаши ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1520
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+