Партия кўмагида жиззахлик уйга муҳтож аёл уйли бўлди

07.02.2018, 16:01

Партия кўмагида жиззахлик уйга муҳтож аёл уйли бўлди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Маънавий баркамол аёл – миллат кўзгуси” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда “Қалб нури” аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази,  вилоят Прокуратураси вакиллари, Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, тадбиркор ва фермерлар, талаба ёшлар иштирок этди.

Тадбир давомида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожатномасидан келиб чиқиб, бугунги кунда энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланган, хотин-қизларга “оммавий маданият”нинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилиб, интернетнинг ижобий ва салбий хусусиятлари тушунтирилди.

– Хотин-қизларимизни  ватанга садоқатли қилиб тарбиялаш, турли хил зарарли иллатлар таъсиридан асраш, уларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор беришимиз керак, – дейди вилоят “Қалб нури” маркази раҳбари Нодира Алимова. – Очиқ мулоқотда  хотин-қизларнинг иш билан бандлигини таъминлаш масаласига ҳам кенг эътибор қаратилди.

– Мен ишсизман, –  дейди Шароф Рашидов туманидаги Яккақайрағоч  МФЙда яшовчи Матлуба Абдукаримова. – Турмуш ўртоғим ногирон. Ижарада яшаймиз. Уй олиш учун кўп жойга мурожаат қилдим. O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” бўлимига мурожаат қилганимдан сўнг, улар мени тумандаги “Холмўмин-Зоҳид” фермер хўжалиги раҳбари билан учраштиришди. Айни пайтда фермер хўжалиги ишчилари учун қурилган уйлардан бирида истиқомат қиляпмиз.  Турмуш ўртоғим билан шу ерда ишлаяпмиз. Бунинг учун партияга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Очиқ мулоқот давомида Ш.Рашидов туманидаги яна 3 нафар коллеж битирувчиси “Феруза осмон жилоси” фермер хўжалиги қошидаги қандолат цехи билан шартнома  имзолашди.

Тадбир савол-жавоб ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

                                                              Саида УМАРАЛИЕВА,

                                                                   O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

                                                                   матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1486
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+