O‘zLiDeP фракциясида мамлакатимизга хорижий инвестициялар ва илғор замонавий технологияларни фаол жалб этиш масалалари муҳокама қилинди

07.02.2018, 16:28

O‘zLiDeP фракциясида мамлакатимизга хорижий инвестициялар ва илғор замонавий технологияларни фаол жалб этиш масалалари муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган семинарда O‘zLiDeP фракцияси аъзолари Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси вакиллари ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлар корпуси иштирокида мамлакат иқтисодиётини модернизация қилиш ва ривожлантиришда хорижий инвестициялар ва илғор замонавий технологияларни фаол жалб этишни фаоллаштириш масалаларини муҳокама этдилар.

Семинар иштирокчилари сўнгги йилларда Ўзбекистон дунёнинг кўплаб мамлакатлари билан ўзаро манфаатли муносабатларни жадал ривожлантираётганлигини алоҳида таъкидладилар. Жумладан, 2017 йилнинг ўзида 200 дан зиёд битимлар тузилган, қарийб 60 миллиард долларлик савдо ва инвестицион битимлар имзоланган, уларнинг ижросини таъмирлашга қаратилган 40 дан ортиқ «йўл хариталари» ишлаб чиқилиб амалга оширилмоқда, улар ҳукуматлараро битимларнинг ҳар бир бандининг манзилли ижросини бевосита таъминламоқда.

Жорий йил 11 январь куни Ўзбекистон Президенти томонидан республиканинг ташқи сиёсат идораси фаолияти таҳлилига бағишланган мажлисда вазирлик мажбуриятлари доирасини инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилишга кўмаклашиш борасидаги вазифаларни юклаш орқали кенгайтириш таклиф этилди.

Давлат раҳбари аниқ инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорга олиб чиқиш ва мамлакат туристик имкониятларини тарғиб этиш, бизнес-кооперацияни кучайтириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш заруратини қайд этди. Сўзсиз, ушбу йўналишдаги ишларни фаоллаштириш қўшни мамлакатлар ва барча дўстона давлатлар билан кўп векторли муносабатларни янада жадал ривожлантиришга, узоқ муддатли инвестицион шерикликни чуқурлаштиришга туртки бўлади.

Самарали халқаро ҳамкорликнинг намунаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган йил 22-25 ноябрдаги Корея Республикасига амалга оширилган тарихий Давлат ташрифи бўлди, - деди фракция аъзоси Абдурашид Абдуқодиров. – Бу Ўзбекистоннинг энг янги тарихидаги ниҳоятда муҳим сиёсий воқеа, икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришдаги катта қадам бўлди. Стратегик шерикликдаги муносабатларни ҳар томонлама чуқурлаштириш тўғрисидаги Қўшма баёнот Ўзбекистон – Корея муносабатларини сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантиришда сифат жиҳатдан янги босқични бошлаб берди.

Давлат ташрифи давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техника ва бошқа фаолият соҳаларида 70 дан зиёд битимлар имзоланди. Икки томонлама битимлардан келиб чиқадиган вазифаларни фаол амалга ошириш фан, таълим, автомобилсозлик, энергетика, қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш соҳаларида муҳим объектларни барпо этиш ва ишга тушириш, икки томонлама савдо уйларини яратиш, Ўзбекистонни ҳамкорликдаги фаолиятнинг барча йўналишлари бўйича ривожлантириш борасида йирик лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконини беради.

Ўзбекистон иқтисодиётига инвестицияларни фаол жалб қилиш бўйича мамлакатимиз ҳукумати томонидан олинган курс O‘zLiDeP сиёсий платформасига ҳамоҳанг, чунки у иқтисодий ўсишнинг жадал суръатларини таъминлаш, таркибий ўзгаришлар жараёнларини чуқурлаштириш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, унинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини оширишнинг энг муҳим ва зарур омилидир.

Бу борада депутатлар хусусий инвесторларни барча иқтисодиёт тармоқларига жалб қилиш, реал иқтисодиёт соҳасида, биринчи навбатда, саноат ва унинг етакчи тармоқларида хусусий мулк етакчи ўрин эгаллаши учун қулай шароит яратиш масалаларига эътибор қаратди.

Ўзбекистон Президенти томонидан республика ТИВ фаолиятининг аниқ йўналишлари қаторида мамлакат миллий иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилиш, бизнес билан мулоқотни йўлга қўйиш вазифаси белгиланиши, жаҳон тажрибасида ўзини оқлаган кучли ва инновацион чора ҳисобланади.

Семинар давомида Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари ва O‘zLiDePнинг маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари ташқи сиёсат идораси олдига давлатимиз раҳбари томонидан қўйилган вазифаларни амалга оширишда фаол иштирок этиш, мамлакатимизда инвестициявий бизнес муҳитни янада ривожлантиришга қаратилган аниқ сиёсий, қонунчилик ва маъмурий ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилишга тайёрлигини намоён этдилар.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1733
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+