“Тадбиркорлик ҳафталиги”

15.11.2017, 17:33

“Тадбиркорлик ҳафталиги”

Қарши шаҳридаги “Ёшлар маркази”да O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашлари ҳамкорлигида “Тадбиркорлик ҳафталиги” ўтказилмоқда. Тадбир доирасида “Замонавий фермер хўжаликлари – қишлоқ тараққиёти масъулиятини ўз зиммасига олган қудратли ижтимоий-сиёсий ҳаракат” мавзусида амалий мулоқот ташкил этилди. Мулоқотда Халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгашларидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзолари, партия фаоллари, тадбиркор ва фермерлар иштирок этишди.

Тадбир иштирокчилари дастлаб  воҳадаги ишбилармонлар хотин-қизлар томонидан тайёрланган миллий маҳсулотлар кўргазмаси билан танишишди. Илғор фермер ва тадбиркор аёллар ҳамда ёшлар фаолиятида эришаётган ютуқ ва тажрибалари ҳақида тўпланганларга сўзлаб беришди. 

Тадбирда мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим ўрин эгаллаган тадбиркорлик йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, тадбиркорлар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, тизим олдида турган муаммоларни чуқур таҳлил қилиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.    

Тадбир сўнгида хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришни янада яхшилаш борасида амалий таклиф ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.     

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1633
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ulugbek2018-07-02 23:58:12

Assalom alaykum men Mstaqil O'zbekiston Respublikasiga yuksalish uchun O‘zLiDeP o'z fikrlarini bildirish maqsadida rasmiy sahifangizni a'zo bo'lmoqchiman


Олим Норжигитов, Жиззах вилояти2018-06-29 22:40:06

Биз Президентимиз Фармони билан тасдикланган "Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастурини самарали амалга оширилишида фаоллик курсатамиз. Лойихаларимизни дастурдан келиб чикиб янада кучайтирамиз. Мазкур дастурнинг сифатли бажарилиши учун шижоат билан мехнат киламиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+