O‘zLiDeP депутатлари тадбиркорга туман иссиқлик манбаи биносини “ноль” қийматда олишда амалий ёрдам кўрсатади

07.02.2018, 18:47

O‘zLiDeP депутатлари тадбиркорга туман иссиқлик манбаи биносини “ноль” қийматда олишда амалий ёрдам кўрсатади

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашига фуқаролар томонидан қилинаётган ҳар қандай мурожаат эътибордан четда қолмайди. Дўстлик туманидаги cаноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган навбатдаги сайёр қабул фикримизнинг яққол исботидир.            

Тумандаги “Олтин водий” ҚФЙ, “Саритепа” ҚФЙ ҳамда “Наврўз” ШФЙ аҳолиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, маҳалла раислари партия вилоят Кенгаши ишчи гуруҳи аъзолари иштирок этган  сайёр қабулда ижтимоий муҳофаза соҳасига оид масалалар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳамда банкдан кредит олиш масалалари муҳокама этилди.

– 3 ёшли фарзандимни мактабгача таълим муассасасига жойлаштиришда муаммоларга дуч келдим, – дейди “Олтин водий” ҚФЙ, Каттақўрғон кўчасида яшовчи Марғуба Анарова. – Сайёр қабулда ушбу масала юзасидан Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларига мурожаат этдим. Мурожаатим юзасидан “Феруза” МТМ раҳбари Насиба Норқўзиева фарзандимни боғча тарбиясига оладиган бўлди.

“Наврўз” ШФЙда яшовчи Сайёра Шаймардонова ҳам сайёр қабулда иш сўраб мурожаат қилди. Ушбу масала туман бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Камол Эсиргапов томонидан назоратга олинди.

– Тадбиркорлик фаолиятимни бошлаш мақсадида туман иссиқлик манбаи биносини “нол” қийматида олиш учун амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдим, – дейли А.Навоий МФЙ, А.Яссавий кўчасида яшовчи Зулайҳо Мелибоева. – Ушбу масала Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Дўстмамат Қодирқулов назоратга олиб, Дўстлик тумани иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича хоким ўринбосари Баходир Дониёровга тегишли тартибда депутатлик сўрови юборишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, сайёр қабулда иштирок этган Гулзор кўчасида яшовчи Манзура Холзакованинг банк кредити олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам ижобий ҳал этилди.

А.ЯКУБОВ,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг

жисмоний ва юридик шахсларнинг

мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2231
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+