O‘zLiDeP фаоли, тадбиркор Рахмон Давлятов ташаббуси билан Ангрен шаҳрида китоб дўкони очилди

07.02.2018, 19:03

O‘zLiDeP фаоли, тадбиркор Рахмон Давлятов ташаббуси билан Ангрен шаҳрида китоб дўкони очилди

Президентимизнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиш  ижросини таъминлаш, ёшларни она Ватанга юксак муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, шу билан бирга академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртларида таълим олаётган талабаларнинг китобга бўлган қизиқишларини ошириш, ёзувчи ва китобхон ўртасидаги мулоқотни кучайтириш борасида O‘zLiDeP ҳудудий Кенгашлари томонидан ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, O‘zLiDeP Ангрен шаҳар Кенгаши томонидан коллеж ва мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган тадбирда шаҳар ҳудудида биронта ҳам китоб дўкони йўқлиги тўғрисида масала кўтарилган эди. Ушбу масалани ижобий ҳал этиш мақсадида партиянинг шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоси, “Ором нон” хусусий корхонаси раҳбари Рахмон Давлятов шаҳар ҳудудида “KITOB - BARAKA.UZ” китоб дўкони очишга ўз ҳиссасини қўшди.

Куни кеча ушбу китоб дўконнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ёшларни юксак маънавий-аҳлоқий руҳда тарбиялаш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва фаоллигини янада оширишда китобнинг ўрни муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланиб, бунда ўзининг муносиб ҳиссасини қўша олган партия фаоли - тадбиркор Рахмон Давлятовга чуқур миннатдорчилик билдирилди ҳамда партия вилоят Кенгашининг ташаккурномаси топширилди.

 Ахрор ТУЙЧИЕВ,

O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши

 матбуот хизмати ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1971
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+