O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Б.Якубов самарқандликлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда

08.02.2018, 20:12

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Б.Якубов самарқандликлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда

O‘zLiDeP масъул ходимлари ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоларининг халқ билан бевосита мулоқотлари давом этмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги Зарафшон маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан бўлиб ўтди. Сайёр қабулда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Б.Якубов иштирок этди.   

Сайёр қабулда 250 га яқин аҳоли қатнашиб, улар томонидан газ ва электр энергиясидаги узилишларни бартараф этиш, йўлларни капитал ва жорий таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминоти, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ёшларни ишга жойлаштириш масалалари юзасидан келиб тушган мурожаатлар муҳокама этилди, уларни ҳал этиш бўйича аниқ таклиф-тавсиялар берилди.

Айни пайтда партия масъул ходимлари Самарқанд шаҳридаги “Фарҳод қўрғони” аҳолиси билан тўғридан-тўғри мулоқот қиляпти.  

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1720
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+