“Nukus LED lighting”нинг 20 нафар ишчиси O‘zLiDePга аъзо бўлди

08.02.2018, 15:46

“Nukus LED lighting”нинг 20 нафар ишчиси O‘zLiDePга аъзо бўлди

O‘zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши ташаббуси билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш ва эркин фаолиятини йўлга кўйиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан “Nukus LED lighting” МЧЖда давра суҳбати ташкил этилди.

 Тадбирда партия Нукус шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари в.б Адилбек Жаилганов томонидан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид Давлат дастурида иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида белгилаб берилган устувор вазифалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

– Давлат Дастурида тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишни  икки йил муддатга тўхтатиш белгиланганининг ўзиёқ, биз тадбиркорлар учун катта имтиёз ҳисобланади, – дейди корхона раҳбари Султан Абдалиев. – Айниқса, солиқ юкини камайтириш ва соддалаштириш, кичик корхоналар учун қўшимча қиймат солиғи тўлашдаги имтиёзларни жорий қилиш назарда тутилгани келажакдаги фаолиятимиз учун  рағбат бўлди.

Тадбир якунида “Nukus LED lighting” корхонасида бошланғич партия ташкилоти очилди ва 20 нафар ишчисига O’zLiDeP аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    514
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+