Андижонда “Аёллар қаноти” фаол
14.11.2017, 17:42
O’zLiDeP Андижон, Балиқчи ҳамда Хўжаобод туман Кенгашлари “Аёллар қаноти” томонидан хотин-қизларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, уларни қабул қилинаётган янги қонунлар мазмун-моҳияти билан яқиндан таништириб бориш мақсадида давра суҳбати ташкил қилинди. Тадбирда Президентимизнинг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари мазмун-моҳияти кенг муҳокама этилди.
– Вилоятимизда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди O’zLiDeP Андижон туман Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари М.Юсупова. – Айни вақтда хотин-кизлар бандлигини таьминлаш, уларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун янада кенгроқ имкониятлар яратиш муҳим омилдир. Шу боис партиямиз ташаббуси билан туманимизда хотин-қизларни кредит маблағлари билан таьминлаш бўйича жамоатчилик назорати олиб борилмоқда.
Давра суҳбатида тадбиркорлик субектлари ва фермерларнинг эркин фаолият юритиши учун янада кенгроқ имкониятлар яратиш бўйича фикр-мулоҳазалар тингланди.
Умидахон ИСАЕВА,
O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши
“Аёллар қаноти” бўлими мудири
O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
-
Қоратепалик Матлуба опа томорқасидан ҳар йили 30 миллион сўм даромад қилмоқда
09.04.2024, 19:43
-
Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишга эътибор янада кучайган
31.03.2024, 10:50
-
Маҳалладаги хотин-қизларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди
01.03.2024, 22:00
-
Гулчи опа маҳалла хотин-қизларига ўз тажрибасини оммалаштирди
24.02.2024, 12:19
Билдирилган фикрлар
Кадиров Жасурбек-O'zLiDeP Олмазор туман Кенгаши аппарат рахбари2018-08-06 23:13:18
Муаммоларнинг ечимини топиш, мансабдор шахслар ҳисоботини эшитиш, маҳаллий бюджетини шакллантириш ва ижросини таъминлаш, жойларда қулай инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини яратиш ва бошқа долзарб масалалар устидан назорат ўрнатишда Халк депутатлари шахар, туман Кенгашлардаги партия депутатлик гурухи аьзоларини урни катта.
Кадиров Жасурбек-O'zLiDeP Олмазор туман Кенгаши аппарат рахбари2018-08-06 23:13:16
Муаммоларнинг ечимини топиш, мансабдор шахслар ҳисоботини эшитиш, маҳаллий бюджетини шакллантириш ва ижросини таъминлаш, жойларда қулай инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини яратиш ва бошқа долзарб масалалар устидан назорат ўрнатишда Халк депутатлари шахар, туман Кенгашлардаги партия депутатлик гурухи аьзоларини урни катта.