“Наманган шаҳридаги “Орзу” кичик саноат зонасида фаолиятимизни йўлга қўйиб, 110 нафар янги иш ўринларини яратишни мақсад қилганмиз” дейди O‘zLiDeP фаоли, тадбиркор А.Қаюмов

08.02.2018, 15:51

“Наманган шаҳридаги “Орзу” кичик саноат зонасида  фаолиятимизни йўлга қўйиб, 110 нафар янги иш ўринларини яратишни мақсад қилганмиз” дейди O‘zLiDeP фаоли, тадбиркор А.Қаюмов

Мамлакатимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш борасида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Йил сайин тадбиркорлар фаолияти учун кенг имкониятлар яратиб бериляпти. Давлат раҳбарининг ҳудудлардаги зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор ва паст рентабелли корхоналар, бўш турган ёки самарасиз иш юритаётган ишлаб чиқариш бинолари негизида кичик саноат зоналари ташкил этиш борасидаги ташаббуслар ҳам тадбиркорлар учун янги имкониятлар эшигини очди.

Бундай зоналарни барпо қилиш янги, рақобатбардош саноат ҳамда кичик хусусий корхоналар ривожини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, шу асосда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш ҳамда ортиқча ишлаб чиқариш майдонларини янада мақбуллаштириш шароитини туғдираётгани билан ҳам катта аҳамиятга эга ҳисобланади.

Айниқса, кичик саноат зоналарини бўш объектлар негизида ташкиллаштирилиши тадбиркорлар учун қулай имконият яратиб бермоқдаки, бу билан тадбиркор янги бино қурмасдан ўз фаолиятини қисқа муддат ичида бошлаши ёки кенгайтириши орқали нафақат ўз маблағини балки давлат бюджети маблағларини ҳам тежаш имкониятига эга бўлмоқда.

Наманган шаҳридаги Орзу массивида “Орзу” кичик саноат зонаси ташкил этиш масаласи кўтарилган эди. Айни кунларда 10 гектарга яқин майдондан иборат массивда 30 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари томонидан бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Наманган шаҳри кўплаб корхоналар қатори “Порлоқ текстиль либослари” ва “Авазхон келажак текстиль сервис” МЧЖлар ҳам “Орзу” кичик саноат зонасидан ер олиб ўз фаолиятларни кенгайтиришни асосий мақсад қилганлар.

- Фаолиятимиз асосан эркаклар кўйлаклари ва курткалар ишлаб чиқаришдан иборат, - дейди “Порлоқ текстиль либослари” МЧЖ раҳбари А.Қаюмов. - 2017 йилдан бошлаб маҳсулотларимизни Исроил ва Қозоғистон давлатларига экспорт килмоқдамиз. Ҳозирда 50 нафар ишчимиз бор. “Орзу” кичик саноат зонасида фаолиятимизни йўлга қўйсак, 110 нафар ҳамшаҳарларимизни иш билан таъминлашга эришамиз.

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашидаги 21 нафар O’zliDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан мазкур кичик саноат зонасини ташкил этиш жараёнлари бўйича назорат-таҳлил фаолияти йўлга қўйилган.

Рустамжон Хакимов,

                                                        O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    391
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+