Туризм хизмати – тадбиркорларга янги имкониятларни очмоқда

08.02.2018, 16:24

Туризм хизмати – тадбиркорларга янги  имкониятларни очмоқда

Бугунгм кунда Ўзбекистон Республикаси  ўзиниг бой маънавий-маданий мероси, турли-туман тарихий-археологик объектлари, қулай табиий-иқлим шароити ва кўп тармоқли ижтимоий инфратузилмаларига эга эканлиги билан туристлар эътиборини қозонмоқда. Шу боис ҳам қисқа фурсат давомида мамлакатимизда  туристик соҳани ривожлантириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.   Жумладан, туризм соҳасидаги субъектларга аҳамиятли тарзда солиқ ва божхона имтиёзлар бериш бўйича Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини комплекс равишда ривожлантиришга йўналтирилган 20 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиндики, улар ўз навбатида туризм соҳасидаги янги ислоҳотларни амалга ошириш имкониятини туғдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинганлиги ҳали бу соҳада амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор долзарб вазифалар мавжудлигини кўрсатди.

Фармонга мувофиқ  туристик хизматларни ички ва халқаро сайёҳлик бозорларига таклиф этиш, туризм ва сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш, сайёҳлик объектларини ободонлаштириш, хизмат кўрсатишнинг сифати ва самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар белгилаб берилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Миллий PR-маркази» ташкил этилганлиги мамлакатнинг туристик, маданий, табиий ва спорт салоҳиятини тарғиб қилиш борасида муҳим қадам бўлди.

Шунинигдек туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредит линияларини очишлиши муҳим янгилик бўлди. Бу орқали сайёҳлик объектлари ҳудудида меҳмонхоналар қуриш, сайёларни қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда янги хизмат турлирини жорий этиш имкониятини беради.

Наманган вилоятимиз ҳам гўзал ва бетакрор иқлими, сўлим гўшалари билан республикада ўз мавқеига эга ҳисобланади. Ушбу қарор қабул қилинганлиги ҳудудимизда туристик соҳани янада кенг ривожлантиришга имкон яратди. Галдаги вазифамиз берилган ушбу имкониятлардан оқилона фойдаланиб вилоятимиздаги мавжуд сайёҳлик объектларини ободонлаштириш, хизмат кўрсатиш сифатларини янада яхшилаш орқали вилоятимизга кўпроқ сайёҳларни жалб қилишга эришамиз.

Мухаммаджон Усмонов,

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳ раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1447
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+