Бахмалдаги 478 хонадон тез орада тоза ичимлик суви муаммосидан халос бўлади (+ФОТО)

08.02.2018, 16:46

Бахмалдаги 478 хонадон тез орада тоза ичимлик суви муаммосидан халос бўлади (+ФОТО)

Жиззах вилояти Бахмал туманидаги Қутлуғобод ҳамда Оқтош маҳалласи фуқароларини қийнаб келаётган муаммо ниҳоят ўз ечимини топадиган бўлди. Анча йиллардан буён тоза ичимлик суви муаммосидан қийинчиликларга дуч келаётган маҳалла аҳолиси эндиликда бу муаммо ҳақида ўйламаса ҳам бўлади.

O‘zLiDeP Бахмал туман Кенгаши раиси, тадбиркор Парда Носиров ва партия фаоли Зафар Раҳматуллаев ташаббуси билан тоғ ён бағридан оқиб келаётган булоқ сувини ҳеч қандай электр энергиясини сарфламасдан махсус филтрлар билан жиҳозланган сув қувурлари орқали маҳалла аҳолисига етказиб берилади. Тез кунларда тумандаги Оқтош ва Қутлуғобод маҳаллаларининг 478 хонадони тоза ичимлик суви муаммосидан халос бўлади.

Айни пайтда маҳалла фаоллари бу савобли ва эзгу ишни амалга ошираётган Парда Носировга ҳашар йўли билан яқиндан кўмаклашишмоқда.

Холбек АСАТОВ,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1908
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+