Сайёр қабулда соётликлар ўз муаммоларини очиқчасига айтишди (+ФОТО)

08.02.2018, 16:59

Сайёр қабулда соётликлар ўз муаммоларини очиқчасига айтишди (+ФОТО)

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан Хива туман Соёт маҳалласида аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ижобий ечим топишга кўмаклашиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.    

Сайёр қабулда O‘zLiDeP  Хоразм вилояти ва Хива туман Кенгаши масъул ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, туман ҳокимлиги, Шимолгазтаьминот унитар корхонаси, туман электр тармоқлари корхонаси, Урганч минтақалараро сув қувуридан фойдаланиш туман бўлими, халқ таълими бўлими вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

– Бу йил тумандаги маҳаллалар орасида Соёт маҳалласида ҳеч қандай жиноят содир қилинмаган, – дейди Хива тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Р.Жуманиязов. Шу сабабли туманда синов тариқасида биринчи марта мазкур маҳаллани хавфсиз ҳудудга айлантиришга қарор қилдик. Бунда ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган барча фуқароларнинг алоҳида ҳиссаси бор ва келгусида ҳам маҳаллани хавфсиз ҳуддудга айлантиришда шундай ҳамкорлик, бирдамлик бўлишга чақираман.

Сайёр қабулда маҳалла фуқароларидан янги мактаб қуриб бериш, тоза ичимлик суви муаммоси, электр энергияси, табиий газ ҳамда бошқа кўплаб ижтимоий масалалар юзасидан мутасаддиларга мурожаат қилинди. Мазкур кўтарилган масалаларни ўз вақтида ижобий ҳал этиш бўйича партия депутатлик гуруҳлари томонидан тегишли мутасадди ташкилотларга вазифалар белгилаб берилди.

Шуҳрат АТАЖОНОВ,

O‘zLiDeP  Хива туман Кенгаши

раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    364
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

+